Рустам Азимов вазифасидан бўшатилди
Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 6 июн куни УЗ24 нашри хабар берди.
Хабарларда Азимовнинг бошқа вазифага тайинлаш муносабати билан бўшатилгани айтилади, бироқ қайси лавозимга тайинлангани номаълум.
Бош вазир ўринбосари лавозимини молия вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров эгаллаган.
Рустам Азимов 2000-2002 йилларда Макроиқтисод ва статистика вазирлигига рахбар бўлган, 2003-2005 — йилларда Иқтисодиёт вазири. 2005 дан 2016 йилгача Ўзбекистон молия вазири бўлган.
Каримовга ворис дея кўрилган Рустам Азимов президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, муттасил танқид қилиниб, рутбаси пасайтириб келинди.
Ўтган йил охирида Азимов Бош вазир ўринбосари ва Вазирлар маҳкамаси қошидаги Макроиқтисодиётни ривожлантириш мажмуаси рахбари этиб тайинланган эди.
Eltuz.com