ART-DURBIN
20 июл 2018

Музей мудираси: Занглаган ускуна боис Шевченконинг шоҳ асарига зарар етди

Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг «Челак кўтарган аёл» расмига зарар етказди.

Воқеа, «Элтуз» мухбирининг ўрганишича, Савицкий музейи кўргазмалар зали шифтига ўрнатилган ёнғинга қарши мосламалар (спринклер)дан бирининг кечаси узилиб тушиши оқибатида рўй берган.

Бу ҳолатни «Элтуз»га тасдиқларкан, музей тасвирий санъат бўлими мудираси Венера Ким ҳодисанинг интернетда анча кўпиртирилганини ҳам айтди.

«Шевченконинг «Челак кўтарган аёли»га етган зарар интернетда қай даражада кўпиртирилганидан хабарим бор», деди Венера Ким. Унинг айтишича, нашрлар ҳатто музейда ёнғин чиққани, Шевченко асари тиклаб бўлмас ҳолга келганини ёзишган.

Венера Владимировнанинг «Элтуз»га билдиришича, аслида сув оқиши оқибатида машҳур полотнодаги мойбўёқнинг бир парчасигина кўчган, айрим жойлари намиққан ва ҳозирда асарни мукаммал реставрация қилиш масаласи кўрилмоқда.

«Агар билсангиз, айни сув пуркагич мосламалар ўша сиз билган музейнинг олдинги раҳбари Мариника Бобоназарова даврида ўрнатилган эди», деди Венера Ким «Элтуз» мухбири билан суҳбатида.

Шевченко «Челак кўтарган аёл» асарини 1914 йилда яратган. Унинг нархи бугунги кунда бир миллион доллардан зиёд баҳоланиши мумкин, чунки рассомнинг кўлами жиҳатдан камроқ қийматдаги «Шаҳар чеккасида» асари 2012 йили 700 минг доллардан ошиқ нархда сотилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 апрел 2018
Россиянинг «Биринчи» телеканали Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда мамлакат ичкарисида алоҳида телеканал очмоқчи. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги матбуот ...
8 апрел 2021
Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 5 апрель куни aейсбукда жонли чиқиш қилиб, “Эрк” демократик партиясига аъзо бўлиб кирганини эълон қилди ...
7 июл 2017
Хива ёдгорликлари 19 май кунги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тағин «реконструкция» қилинадиган бўлди. Қарорга кўра Хива хонининг ëзги «Нуриллабой» ...
8 июл 2016
Тошкентдаги Низомий номидаги педуниверситетнинг 1940-йилларда машҳур архитектор Е.Жмуйда лойиҳаси асосида қурилган биносини таъмирлаш баҳонасида вайрон қилиниётгани ижтимоий тармоқда бахсларга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...