Анонс
14 январ 2019

«Элтуз» сайтида қандай мавзуларни ўқишни истайсиз?

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига айни саволни ташлаган рассом Туз 14 январга қадар бир-бирига қарама-қарши юздан зиёд жавоб олди.

Айрим умумий фикрлар ва шахсий ҳақоратларнигина четлаб ўтган ҳолда изоҳларни ўқишни «Элтуз» сайтининг статистикага кўра энг кам фоизини ташкил қилувчи аёлларнинг таклифларидан бошлаймиз.

«Сарсон бўлганлар, қариндош-уруғчилик, севги-муҳаббат ва бошқа яхши нарсалар…».

Шундай қилиб, фейсбукдаги Uzfemina гуруҳи етакчиси Хосият Собирова «ўз юртида кун ва иш берилмай, чет давлатларда сарсон бўлган ўзбеклар» ҳақида, Насиба хоним Комилжон қизи «қариндош- уруғчилик ва таниш-билишчиликнинг урчигани»,  Сайёра Азларова эса «яхшиликни кўпроқ тарғиб этишимиз» кераклигини билдиради.

Фейсбук юзери Райҳона Амирхон гапни лўнда қилиб, «севги ҳақида» ўқиш истаги борлигини очиқлайди. 

Рассом Туз ўз галида «чет элда сарсон бўлганлар», «қариндош-уруғчилик», «маърифат» билан бир қаторда «севги-муҳаббат ҳақида» ҳам ёзишга ваъда беради.

«Хоҳишингиз, саҳифа, вақт, публика сизники. Мен шунчаки саволингизга жавоб ёздим», дейди Азларова. 

«Коррупция, амалдорлар, лаганбардорлар ва сиёсат»

Энг кўп таклифлар ҳукумат олиб бораётган сиёсатга оид. Хусусан, Абду Ҳамид исмли юзер «коррупция ва провокация», Хайрулла Мамасолиев «амалдорларнинг бизнеси», Альварес Маганмедов ники остидаги шахс эса «лаганбардор троллар» ҳақида ўқишни истаган.

«Отангизга раҳмат! Лаганбардорлик жуда кучли миллатимиз ичида, аҳволимиз ҳали бери яхши бўлмас эканда, дўст!!» дея қўллаб-қувватлайди Альварес Маганмедовнинг фикрини Баҳром Ҳамроев.

«Ўзбек қизи» ники остидаги бир юзер ҳам «сиёсий мавзулар»ни таклиф қилади ва ўз изоҳида «Мирзиёев даврида халққа ҳеч қандай енгиллик берилмаётгани» ҳақида ёзғиради. 

Блогер Отабек Усмонов эса «мамлакат номини Туркистон деб ўзгартириш ва турк тили ривожи ҳақида» мақолалар ўқиш истагини билдирган.

Абдуазим Каримхўжаев ва Анвар Каримов исмли мухлислар «Элтуз» суриштирув гуруҳи тайёрлаган МХХ жиноятларига оид «Рембо» фильми давомини кутаётганини билдиришди. 

«Ҳурматли «Элтуз» мухбирлари, нимага доим милицейский сводкаларни чоп этасизлар? Юртимиздаги муаммоларни кўтаришинглар керак. Адолатсизликларни, қариндош-уруғчиликни, амалдорларнинг ҳаёт тарзини ёритинглар. Мажбурий меҳнат, хорижга чиқиш стикери , турли солиқ ва бошқалар кундан-кун кўпайиб, ошиб бориши. Сизлар биз учун ҳақиқий халқпарварсизлар, бошқа ҳеч ким йўқ», дея изоҳ қолдирди Одил Алламуродов исмли мухлис.

Диний мавзулар

«Элтуз» ўқувчилари ўртасидаги диний зиддият уларнинг таклифларидан кўра фикрларида кўзга ташланади. 
Масалан, юзерлардан бири Исмигул Шайхуддинова: «Мутаассиб диндорларнинг таназзулга юз тутиши муқаррарлиги ҳақида» ўқиш истаги борлигини ёзган. 

Бунга жавобан Ҳасан Қодиров «Бузуқлик ва золим мунофиқ хоинларнинг асл башараси» ҳақида ўқиш истагини билдирган.

Tоҳир Мирзаев эса умуман «тангри дини ҳақида ҳам» ёзишимизни истаган.

Унга жавобан Абду Ҳамид исмли юзер: «Унда сайтга ҳеч ким кирмай қўяди», дея писанда қилади.

Шунингдек, Швецияда яшаётганини билдирган Gunnar Karbin ники остидаги мухлис, «Элтуз» мессенжерига ўзбек диний экстремистлари хуружидан сўнг чет элларда ўзбек мигрантларига нисбатан ўзгараётган муносабатлар ҳақида ёзишимизни сўради.  

Санъат, тарих ва маданият

Тоҳир Билол исмли юзер санъатга вақт ажратиш кераклигини таклиф этади.

«Ёши улуғ, ғанимат актёр ва актрисаларимизнинг бугунги санъатга муносабатини сўранглар. 

Масалан, «Тақдир ҳазили» фильмида Женяга қойилмаком даражада овоз берган Омон Абдураззоқовнинг интернетда на расми, на у ҳақда маълумот бор», дея ёзади Тоҳир Билол.

Қурбон Назаровнинг таклифи эса «Элтуз»дан «Браво» жамосининг 2018 йилдаги концерти ҳақида эшитиш, Хайрулло Раҳмонов эса «кўпроқ карикатура расмлар» кутишини билдирган.

Заҳро Раҳимова «тарихимизда ўтган халқпарвар ота-боболаримиз асарлари, ҳаётлари ҳақида кўпроқ саҳифалар қўйинглар», дея илтимос қилган.

«Алвидо, Жаслиқ!» тингловчилари

«Элтуз» сайти кўпчиликка собиқ сиёсий маҳбус ва журналист Муҳаммад Бекжоннинг ютуб каналида чоп қилинган «Алвидо, Жаслиқ!» аудиокитоби орқали яхши таниш.

Сайтнинг ютуб каналида 48-қисмдан иборат китоб 60 мингдан зиёд мухлис томонидан тингланган.

Бу галги сўровда ҳам Исломхўжа Исломов, Эргашев Элёр, Порсоев Шерали, Абдуазим Каримхўжаев ва бошқалар аудиокитобнинг давомини тинглаш истагини билдиришди.

Бунга жавобан рассом Туз китоб муаллифи билан гаплашгани, Муҳаммад Бекжоннинг иккинчи китобини шу ой охирида якунлаши ҳақидаги ваъдасини китоб мухлисларига етказди.

Қолган таклифлар…

Мухлислар, шунингдек, яширин радарлар, махфий материаллар, айғоқчилар, жиноятчилар, қамоқдан чиққанлар, солиқ, банк кредитлари, иш битимлари, дори-дармон, порно(?) каби мавзуларни таклиф қилишди. 

«Ошхона муаммолари ва ёлғон гаплардан бошқа ҳар нарсани ёзсангиз арзийди», деди Икром Бердиалиев.

«Мусофир» никли юзер эса ҳазил аралаш: «Асло интеграл, дифференциал ва логарифм ҳақида ёза кўрманг, рейтингингиз тушиб кетади агар )))», дея қўшимча қилди.

Ўтаётган судлар тўғрисида билиш истагини билдирган Бҳходирбек Юсупов тағин қўшимча қилди: «Хотелось бы узнать цену четырехкомнатный квартир на Ц 1».

«Кўнглимдаги гапни барибир ёзолмайсиз», дея ҳасрат қилганлар ҳам бўлди. Исоқжон Зокиров эса: «Элтyз» деяpли xaлқнинг дapдини ҳeч ëpитмaйди! Шунинг yчyн одамлap деяpли ўқимaйди!» дея ҳукм чиқаради.

Валижон Аҳрорович: «Мен сўрайдиғоннинг ҳаммасини халқ айтиб қўйибди, иримига бир талабни қолдиришмабди», деди.

Юқорида келтирилган сўров ва жавоблардан ташқари «Элтуз» нашрининг ютуб каналида эълон қилинган «Қандай видеолар кўришни истардингиз?» деган сўровда яна 209 нафар мухлис иштирок этди.

Уларнинг 53 фоизи «ҳукумат сиёсатига оид», 16 фоизи «оддий одамлар ҳаётига оид», 12 фоизи «динга оид», 11 фоизи «иқтисод ва коррупцияга оид», 9 фоизи «санъаткорлар ҳаётига оид» видеолар кўришни исташган.  

«Элтуз» таҳририяти ходимлари, албатта, сайтнинг ижтимоий тармоқларидаги мессенжерлари орқали келаётган барча таклифларни ўрганишга, бу йилги ўз режасини айни таклифлар асосида ташкил қилишга интилади.

Eltuz.com


Тағин ўқинг
28 феврал 2024
«Фаренгофорте» савдо бренди остида спрей доривор воситасини қадоқлаш жараёни акс этган видеонинг Элтуз телеграм каналида  чоп этилиши ортидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари ...
4 январ 2021
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига носвой тайёрлаш ...
15 июн 2016
Қўлга олинганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Қахрамонмараш полицияси тарқатган маълумотга кўра ИШИД террор тизими фаолларига қарши қаратилган тадбир давомида ...
15 октябр 2018
Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Арнасой тумани бозорлари ёпиб қўйилди. Бозорларнинг дарвозалари фақат кечки 17:00да очилмоқда. Бозор қоровулларининг билдиришича, «катталар» ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...