Олий суд раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳибсга олинди
Олий суд раисининг ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов 21 февраль куни ўз хизмат хонасида қўлга олинди.
Деҳқонов ДХХнинг собиқ раиси, 8 февралдан бери ҳибсда қолаëтган Ихтиëр Абдуллаевнинг қудасидир.
Деҳқонов 2010 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган эди. У ўшанда Андижон вилояти прокурори вазифасида ишлаган.
Баҳодир Деҳқонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан 2017 йилнинг 30 майида Олий суд раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.
Журналист Бобожоновларнинг уйларини тортиб олиш ҳақида ажрим чиқариб, сиëсий ўч олиш тадбирида иштирок этган Баҳодир Деҳқонов, «Элтуз» манбаларига кўра, жорий йилнинг 15 февралида ишдан бўшатилди.
Деҳқонов Президент хавфсизлик хизмати махсус гуруҳи тарафидан қўлга олинган. Айни пайтда ДХХнинг Юнусободдаги тергов изоляторида сўроқ қилинмоқда.
Eltuz.com