чоршанба,
18 декабр 2024
4 март 2019
«Қўғирчоқбозлар сояси»нинг «Элтуз»га дахли йўқ
22 февраль куни telegra.ph интернет саҳифасида рус тилида «Тени кукловодов» («Қўғирчоқбозлар сояси») сарлавҳаси остидаги мақола пайдо бўлди.
Бунда Ўзбекистондаги гўёки Давлат хавфсизлик хизмати собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг шериги дея иддао қилинган 37 нафар шахснинг рўйхати келтирилади.
Ихтиёр Абдуллаев шу йилнинг 11 февралида расман соғлиғи ёмонлашгани учун ишдан бўшатилган, бир неча кун ўтиб матбуотда унинг қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқаган эди.
«Тени кукловодов» мақоласи тагсарлавҳаларида унинг муаллифи сифатида «Элтуз» кўрсатилган.
Бироқ «Элтуз» нашри ушбу мақоланинг эълон қилинишига мутлақо дахли йўқлигини ва ундаги маълумотларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигига кафил эмаслигини билдиради.
Eltuz.com