Асосий мавзулар
22 март 2019

Шантажни асосий қуролига айлантирган подполковник

Ушбу мақола «Элтуз» мухбирининг бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида тайёрланди.

Мақолада гап тадбиркорларга очиқча таҳдидлар қилиб, уларни ўмариш йўлига ўтган ички ишлар подполковниги ҳақида боради.

Бир-биридан алоҳида тўртта шахснинг иддаосига кўра, Тошкент шаҳри ички ишлар бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Умид Қурбонов “профилактик суҳбат” баҳонасида тадбиркорларни очиқчасига ўмаришга ўтган.

Босим остида қолишларидан қўрқиб аноним тарзда суҳбатлашган тадбиркорлар «Элтуз» мухбирига ички ишлар подполковниги Умид Қурбонов, асосан, ўтмишда судланган тадбиркорларни нишонга олаётганини иддао қилишди.

Уларнинг сўзларига кўра, Умид Қурбонов январь ойидан буён гўёки жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Каримов даврида судланган тадбиркорларни “профилактик суҳбат”га чақириб, улардан очиқчасига бир неча минг доллардан бир неча ўн минг долларгача пул таъма қилмоқда.

Тадбиркорлар бундай “профилактик суҳбатлар”да подполковник доимо бир шахс – президент Мирзиёевнинг катта куёви Ойбек Турсуновнинг акаси, Тошкент ИИБ бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Турсунов буйруғи билан иш олиб бораётганини пеш қилади.

ИИБ оталиққа олган Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Комил авлод» номли 412-мактабгача таълим муассасаси

Тадбиркорлар билан бўлган суҳбатлардан маълум бўлишича, подполковник тадбиркорлар билан суҳбатда одатда икки босим усулини қўллайди:

1- усул: «Сенинг жиноий тўдаларга алоқанг бор экан. Қамалиб кетишни истамасанг, даромадингдан 20 фоизини келтириб берасан. Ўшандагина сенга ҳеч ким тегмайди. Сен Улуғбек Турсунов ҳимояси остида бўласан»;

2-усул. «Сенинг жиноий тўдаларга алоқанг бор экан. Қамалиб кетишни истамасанг, ИИБ оталиққа олган болалар боғчасини таъмирлашга пул ёки қурилиш молларини келтириб берасан. Ўшандагина сенга ҳеч ким тегмайди. Сен Улуғбек Турсунов ҳимояси остида бўласан».

Тадбиркорларга кўра, мазкур усулларни Умид Қурбонов тунги клуб ва ресторанлар эгалари, дўкондорлар ва ўрта ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўлламоқда.

“Каримов даврида маҳкум робаси (кийими)ни кийган тадбиркор қайтиб у ерларга боргиси келмайди. Умид Қурбонов босимларидан қутулиш учун бундай шартларга рози бўляпмиз”, деди исми сир қолишини сўраган тошкентлик тадбиркор.

Бошқа бир тадбиркор эса Улуғбек Турсуновнинг бу таъмагирликдан умуман бехабар бўлиши мумкинлигини айтди.

“Улуғбек Турсунов бундай ишларга умуман аралашмайди. Менимча, Умид Қурбонов бошлиғининг исмини сотяпти, холос”, деди у.

21 март куни «Элтуз» мухбири билан суҳбатлашган бошқа бир тадбиркор эса Умид Қурбонов таъмагирликда янги усулни қўллашга ўтганини айтди:

“Ҳозир тадбиркорларни бирма-бир чақириб, 2 мингдан 20 минг долларгача сўряпти. Нима эмиш – янги каттароқ лавозимга ўтаётган эмиш”.

«Элтуз»нинг изоҳ олиш учун Умид Қурбонов билан боғланиш уринишлари натижа бермади.

Аюб Мингбоев
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 май 2024
Вертолети онтарилиб ўлган Эрон президенти минглаб одамларни қатл қилган шарафсиз бир жаллод эди. Ит ўлимида ўлди десак ҳаққимиз кетади. ...
21 феврал 2019
Олий суд раисининг ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов 21 февраль куни ўз ...
9 январ 2023
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам ...
18 июн 2021
Қўйлар чиқди бугун денг намойишга, Дерсиз нима ғами бор ўтлоқдан ўзга? Яйлов, яшил майса дардида айнан Ёмон кўринибди, ҳоким ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...