Кундалик
11 май 2019

Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан «Пайғамбарлар тарихи» китоби олиб кетилди

Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражабнинг уйига 10 май куни соат кечқурун 18.30 да ўзларини BИБ ходимлари деб атаган 10 нафар шахс кириб келишган.

Бу ҳақда «Элтуз»га урганчлик маҳаллий журналист хабар берди. Шунингдек, унинг билдиришича, бу шахслар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зокир Ваисов ва участка профилактика нозири Умрбойлар ҳамда Урганч шаҳридан олиб келинган «холислар» иштирокида Маҳмуд Ражабнинг уйида кечки соат 20.30 ларга қадар тинтув ўтказишган.

«Элтуз» суҳбатдошининг билдиришича, Маҳмуд Ражабга тинтув қилиш қарорини ўқиш ва танишиб чиқиш учун имкон берилмаган.

Тинтув жараёнида Маҳмуд Ражабнинг уйидан ноутбук, янги уяли телефон, бўш дисклар ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг «Пайғамбарлар тарихи» китоби ва Ойдин Солиҳнинг табобат ҳусусидаги китоблари олиб кетилган.

Шунингдек, унинг уйидан фермерлар билан боғлиқ турли маълумотлар битилган 7 варақ қоғозни баённомада 7 та варақа топилди деб олиб кетишган.

Суҳбатдошга кўра, Маҳмуд Ражаб тинтув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомага ўз ҳуқуқлари поймол этилганлиги ва тинтув қонун талабларига хилоф равишда ўтказилганлиги боис имзо чекишдан бош тортган.

Ҳозирги пайтда Маҳмуд Ражаб ўз уйида. Тинтув жараёни бошланиш жараёнида уйда унинг фақат ўзи бўлган. Турмуш ўртоғи ва болалари билан боғланишга ва уларга хабар беришга рухсат этишмаган.

У талаб қилаверганидан сўнггина иккита қўшнисини чақиришган. Шундан кейин томорқада юрган хотини хабар топиб келган.

“Элтуз” нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Махмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 апрел 2018
Сўнгги вақтларда президентнинг вилоятларга ташрифлари давомида уни алдашга уринишлар авжига чиқмоқда. Интернетда куни-кеча Жиззахга борган президент Шавкат Мирзиёев Зарбдор ...
13 феврал 2017
Алоқа ходимларининг айтишича, пенсионерлар бу борада почталарга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинган куннинг эртасигаёқ мурожаат эта бошлашган. Улар ...
17 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
22 феврал 2021
Бош вазирлигида Қорасув-1 мавзеси томондаги камтаргина ҳовлида истиқомат қилган президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда ҳашаматли қароргоҳларда яшашни афзал билмоқда. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...