Асосий мавзулар
13 май 2019

Қамоққа олинган мулозимнинг айби Муҳаммад Солиҳ билан учрашганими?

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик фактлари аниқланганлиги юзасидан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратурага Саид-Абдулазиз Юсупов томонидан жуда катта миқдордаги зиённи кўзда тутувчи фирибгарлик фактларининг содир этилганлиги аниқлангани нуқтаи назаридан ҳозирда унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиши масаласи кўрилмоқда, дея билдирган.


2019 йилнинг 10 майида ҳибсга олинган Юсуповнинг уйи тинтув ҳам қилинган эди

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, бу фирибгарлик ҳолати Юсупов томонидан содир этилган рецидив жиноят ҳисобланади. У аввал ҳам Жиноят кодексининг шу моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган.

«Юсупов ўзини ёлғондан Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими деб билдириб, узоқ вақт давомида фирибгарлик йўли билан одамлардан жуда катта миқдорда пул олганлиги фактлари аниқланган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Юсупов Туркияга бориб Шавкат Мирзиёев шахси улуғланган китобларни чоп қилган

ББС нинг ëзишича, Юсупов Туркиядаги нашриëтдарус тилида Мирзиëев мақталган китоб чоп қилган ва бу китобнинг илк нусхаларини олаëтганда қамоққа олинган.

Eltuz.com суҳбатлашган кишиларнинг айтишича, Юсупов Туркияга борганида ўзбек мухолифати лидери ва таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ билан учрашгани ДХХга ëқмаган.

«Юсупов туҳмат қурбони бўлгани эҳтимоли бор», деди Eltuz.com респонденти.


Суратда чапдан: Камолиддин Юсупов (Саид-Абдулазизнинг отаси); Муҳаммад Солиҳ; орқада Саид-Абдулазиз

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 37 ёшли директори Саид-Абдулазиз Юсупов Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетини тамомлаган.

Саид-Абдулазиз Юсупов Ўзбекистонда либерал ислоҳотлар амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган консерваторлар қанотига қарши қаратилган “Оқ ва қора” интернет дастури ва бир қатор мақолалар муаллифи сифатида машҳур.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 август 2022
Салом қадрли томошабинлар, Элтуз порталининг бугунги сони одатдаги форматда. Яъни ундан навбатдаги бешта шикоят ўрин олган. Шикоятлар мазмуни янги ...
7 декабр 2021
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали бузиб ташланди. Шу куни унинг демонтаж қилинган ҳайкали 53-008-ҳарбий ...
7 декабр 2017
1 декабр куни Ўзбекистон фуқаролик жамияти ташкилотлари – Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси ва Ўзбек-герман инсон ҳуқуқлари форуми Вашингтонда ...
6 июн 2022
Бош прокуратура томонидан тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилиш ва уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...