Асосий мавзулар
23 май 2019

“Автотест” раҳбари парламент тасдиқлаган қонунни қандай ўзгартирди?

2019 йилнинг 3 майида президент имзолаган ва матбуотда эълон қилинган қонунда Ўзбекистондаги барча ҳайдовчилар малака ошириш сертификати олиши кераклиги ëзилади.

Президент имзолаган расмий матнда малака ошириш сертификати яна барча юридик шахсларга тааллуқли эканини кўриш мумкин.

Жорий йилнинг 28 февралида сенаторлар тасдиқлаган қонун лойиҳасида ҳам малака ошириш сертификати барча юридик шахсларга эмас, балки фақат йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчиларга тааллуқли экани белгиланган.

Демак парламентдан президентга олиб борилаëтган пайтда қонун лойиҳасини кимдир ўзбошимча ўзгартиририб қўйган.

Ҳужжатларни қалбакилаштириш дея аталади бу жиноят қонунчиликда. Биргина жумла – “йўловчи ва юк ташувчилар” ўрнига “барча юридик шахсларга тааллуқли” деган ëзув ўзгартирилган.

Бу дегани сертификат берадиган идоранинг мижозлари 33 миллионлик Ўзбекистоннинг барча ҳайдовчилари деганидир. Сертификат берадиган ширкат учун бу осмондан чалпак ëққандай гап.

Қандай қилиб Олий Мажлис китобча шаклида чоп этган қонун матни президент имзолаган қонун матнидан фарқли бўлиши мумкин? Демак кимдир ўз манфаати йўлида қонун лойиҳасини ўзгартириб президентга тақдим қилган.

Китобий қаҳрамон, афсонавий изқувар Шерлок Холмс ўз изланишини “Бундан кимга фойда?” деган линияда олиб борганини китобхон ўлароқ биламиз.

Қарорга ўзгартириш киритишдан манфаатдор бўлган идора – бу ўша сертификат берадиган ширкат.

Бу ягона монополистик ширкатнинг оти “Аvtotest-Report” МЧЖ.

Бу ширкат эртакларда айтилган каби “лайлаквойники” эмас. Унинг эгаси шахсан президентнинг эндиликда собиқ матбуот котиби, айни пайтда эса президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари мақомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини бошқараётган Комил Алламжоновдир.

2014 йилда компания очилганидан сўнг Комил Алламжонов “Форбс” журналисти Майкл Рунига берган интервьюсида бу ҳақда фахр билан айтиб ўтган.

Алламжонов бугун ўзини Ўзбекистон матбуоти хўжайини деб билади.

Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг фақатгина “Автотест” МЧЖга қарашли курслардагина малакасини оширишга йўл очиб берувчи қонун танқид қилинган мақолаларнинг Uza.uz, Kun.uz, Minbar.uz сайтларидан 7 май куни олиб ташлаттирилиши “Комилжоннинг иши” экани айтилади.

Аммо “Автотест” монополияси ва “йўлда ўзгартирилган“ қонун ҳақида “Озодлик” ва “Элтуз” нашрлари ëзишда давом этди.


Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 март 2016
Sputnik интернет нашрининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги манбага асосланиб билдиришича, Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи чорагида ...
6 июн 2019
Британиядаги Ulster университетининг криминология бўйича профессори Кристиан Ласслет 30 май куни Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бизнес империяси ҳақидаги суриштирувини ...
27 январ 2018
“Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” каби фильмларни суратга олган таниқли киночи Бақо Содиқов президент фармони билан Ўзбекистон ватандоши ...
24 декабр 2018
Бош вазир Абдулла Арипов 23 декабрь куни Хотин-қизлар қўмитаси йиғилишида Тошкентдаги барча эски уйлар бузилиб, ўрнига янгилари қурилиши ҳақида ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...