Асосий мавзулар
24 июн 2019

Ҳокимдан норози навоийлик фаол очлик эълон қилди

Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи фаол, 2-гуруҳ ногирони, 43 яшар Дилдора Боймуродова норозилик намойишига чиқиш ҳақидаги билдиргисига вилоят ҳокимлигидан жавоб йўқлиги ортидан 20 июндан очлик эълон қилганини айтмоқда.

«Бугун акциямнинг 4-куни. Шу пайтгача туз татиганим йўқ. Лекин расмийлардан ҳеч ким бунга муносабат билдирмади», деди Боймуродова 24 июнь куни «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида.

Дилдора Боймуродова 10 июнь куни президентга ёзган 16 банддан иборат мурожаатида, жумладан, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, вилоят прокуратураси, ИИБ ва суд идоралари ҳаракатидан норозилигини айтиб, якка ҳолда пикетга чиқишини билдирган эди.

«Элтуз» мухбирининг якка пикет учун расмий рухсат олиш шарт эмас-ку, деган саволига Боймуродова: «Ўзбекистонда бундай ҳаракат учун ҳар нарса қилишлари мумкин», дея жавоб берди.

Дилдора Боймуродова, шунингдек, унга қарши очилган маъмурий ишнинг ёпиқ қолаётган баённомасини беришни, ҳокимлик тайинлаган айрим мансабдорларнинг ишдан олинишини ва олдинги раҳҳбарият томонидан таланган нашриётни моддий таъминлашни талаб қилмоқда.

Унинг айтишича, беш нафар аёл 2018 йилнинг баҳорида «Катта мачит» маҳалла раисининг ароқхўрлиги, котибасининг таъмагирлиги устидан шикоят қилишгач, раисни ишдан ҳайдашган, бироқ шикоят қилган беш аёлга маъмурий иш очиб, жарима солишган.

«Вилоят ҳокими Қобилжон Турсунов илгари жинояти учун ишдан ҳайдалган Икром Жўраевни қайтариб, вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи этиб тайинлади! Кейин маҳалла низомига зид равишда таъмагир котибани ишга олди», дейди Боймуродова.

Боймуродова 24 июнь соат 16.00 дан бошлаб сув ича бошлагани, бунга қаттиқ тоби қочиб, ётиб қолгани сабаб бўлганини билдирди. Айни пайтда у очлик акциясини жорий йилнинг 10 июлига қадар давом эттиришни режалаганини айтди.

Eltuz,com

Тағин ўқинг
10 декабр 2023
“Чангак бўласан чангак, Осмона гариб ангак”. Жавлон Сапаевнинг чангак лазгиси X Factorни онтариб ташади!!! Cалом хонимлар ва жаноблар, яхшилаб ...
3 декабр 2023
Элтузнинг криминал янгиликлар бераëтганига қарши «мақола» нашр қилишибди. Грамматик хатоларга лиқ тўла аноним мақола! Ҳали Салим қамоққа олинишидан олдин ...
11 май 2018
Давлат солиқ қўмитаси раҳбари 71 ёшли Ботир Парпиев 11 май куни раисликдан бўшатилди. Бу ҳақда билдирган ЎзА ахборот агентлигининг ...
23 апрел 2019
«…воқеадан тахминан бир ҳафтача вақт ўтиб, «қора зона»лар чиғириқларидан ўтиб, “мужик”лигини йўқотмаган Эрих исмли йигит (лақаби “Немис”) ўша Гаррининг ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...