Асосий мавзулар
27 август 2019

Ўзбекистондаги яширин иқтисодиёт ҳажми қанча?

Расман эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ЯИМ қарийб 50 миллиард долларни ташкил этади. Марказий банк раисига ишонсак эса ЯИМ 100 миллиард доллар.

Яқинда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротовнинг матбуот анжуманида айтган гаплари мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ҳажига оид мана шундай иккиланишларга сабаб бўлди. 

МБ раиси бугунги кунда “Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 20 фоизига тенг”, дея баёнот бериб, “бу дунё бўйича паст кўрсаткичлардан бири”, дея хотиржам ҳам қилиб қўйди.

“Ҳозирда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 20 млрд долларга яқин. Бунинг 7 млрд долларини банклардан олиб кирилган инвестиция линиялари, 8 млрд долларини эса қўшма ташкилотлардаги асосий корхонадан шўъба корхонага киритилган маблағлар ташкил этади”, деди Мамаризо Нурмуротов.

Оддийроқ қилиб айтганда, агар ташқи қарзимиз шунча бўлса, демак асл ЯИМ 100 миллиард доллардан кам эмас бўлиб чиқяпти. 

ЯИМ борасида М.Нурмуродов айтган рақам билан расмий кўрсаткич ўртасида икки баробар фарқ қаердан келиб қолди, деган савол туғилиши табиий. 

Балки МБ раиси адашиб айтиб юборгандир бу рақамни?

“Йўқ, раис кўп ҳам адашгани йўқ,- дейди иқтисодчи Адҳам Исматов “Элтуз” билан суҳбатда. – Менимча, раис жаноблари расмий ЯИМдан келиб чиқиб эмас, балки яширин иқтисодиёт кўрсаткичларидан келиб чиқиб гапирган”.

Унинг сўзларига кўра, агар ташқи қарзимиз ҳақида гапирганда расмий ЯИМга нисбатан фоиз чиқарилганда эди, каттароқ рақам келиб чиқарди. Шунинг учун МБ раиси бу фарқнинг катталигини кўрсатишдан қочиш мақсадида иқтисодиётимизнинг ҳақиқатга яқин ҳажмини айтиб юборганга ўхшайди. 

Бундан маълум бўладики, дейди иқтисодчи, расмий доиралар ҳозирги вақтда мамлакатимизда яширин иқтисодиёт ҳажми миллий иқтисодиётнинг 50 фоизидан кам эмаслигидан келиб чиқиб иқтисодий сиёсатимиз йўналишини белгиламоқда.

“Элтуз”нинг Ўзбекистондаги ҳамкори

Тағин ўқинг
16 март 2016
„Пахта кампанияси“ (The Сotton Сampaign) Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳамон сақланиб қолаётгани хақида Жахон Банкини ...
23 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Кундузлари иссиқ бўлса ҳам, кечга бориб қиш ...
29 апрел 2017
24 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокими топшириғига кўра тузилган комиссия пойтахтдаги «Like Bar» ёшлар ҳордиқ чиқариш клубига борди. «Like ...
5 феврал 2024
Бу автоавария ўтган ҳафта, 31 январь ошқомида Қарши шаҳридаги “Шабада” ресторани ўнгида юз берган. Енгил автомобиль қаттиқ тезликда бориб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...