Асосий мавзулар
7 октябр 2019

Қамашидаги боғчаларга гўшт ўрнига президент портрети берилган

Қамаши туманидаги 14 ва 16-болалар боғчаларига гўшт ўрнига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг портретлари берилган. 

Бу маълумотни “Элтуз”га тақдим қилган журналист Камола Шерматовага кўра, бундан бир йил бурун, 2018 йилнинг октябрь ойида президент портрети нархи 8 кило мол гўштининг бозордаги нархига тенг эди. 

Камола Шерматова

Яъни президент портрети Қашқадарë вилояти мактабгача таълим бошқармаси тарафидан 280 минг сўм нархланган. Журналист ўз иддаосининг исботи сифатида юк хатини ҳам “Элтуз”га тақдим қилди. 

“Элтуз“ 14 ва 16-болалар боғчаларида шу кунларда осиғлиқ турган президент портретига оид инвентар маълумотлар мавжуд эмаслигини ҳам аниқлади.

Мухбир овга чиқди, ортидан ғавғо чиқди

Ҳаммаси журналист Камола Шерматованинг Қашқадарë вилоятидаги 1-мактабгача таълим муассасаси мудираси Умида Холмирзаеванинг шикоят аризасига кўра хизмат сафарига чиққанидан бошланди. 

Боғча мудираси вилоят мактабгача таълим бошқармаси килоси 11 минг сўм турадиган ва муддати ўтиб кетган “бутерброд ёғи”нинг килосини 41 минг сўмлик сариëғ дея боғчаларга ўтказаëтгани ҳақида шикоят қилди. 

Мухбир Қамаши тумани мактабгача таълим бўлими бош ҳисобчиси ва бошқа мутасаддилардан олинган маълумотлар асосида бу схемани фош этди. 

У болаларга сариëғ ўрнига муддати ўтиб кетган ва Қамашининг жазирма ҳавосида баттар яроқсиз ҳолга келган маргарин берилгани фактини аниқлайди.

“Элтуз”га маълум бўлишича, Қамаши тумани ДСЭНМ бош шифокори Ўлмас Йўлдошев ушбу маҳсулотнинг боғчаларга тарқатилишига рухсат бермаган.

“Ушбу «бутерброд ёғи» асосан кулинарияда ишлатилади. Аммо уни сариёғ сифатида болаларга истеъмол учун берилиши мумкин эмас, мен шунинг учун рухсат бермаганман”, дейди Йўлдошев.

Журналист Шерматовага кўра¸ “бутерброд ёғи” мактабгача таълим бўлими (МТБ)нинг музлаткичи бўлмаган омборида 39 кун давомида сақлангани ортидан боғчаларга тарқатиб юборилган.

Шерматова айни воқеа юзасидан амалдорларнинг иқрор бўлгани овозларини ижтимоий тармоққа жойлади.

«Гўшт берилгани» ҳақидаги юк хати

“Ҳужжатларга эътибор қаратсак, 2019 йил 19 июнь ойида “бутерброд ёғи” боғчаларга тарқатилиб, 1 июлда шартнома тузиляпти. Одатда биржада тендер асосида ўйналиб, биржа хулосаси орқали ташкилот билан шартнома тузилиб, маблағнинг 15 фоизи ўтказиб берилиши керак эмасми? 

Бу ерда, аксинча, мактабгача таълим бўлими ҳуқуқшуноси меҳнат таътилидалиги сабабли таниш адвокатлари Шоймардонова билан туман МТБ ўртасида фуқаролик шартномаси тузмасдан, 329-модда талабларини қўпол равишда бузиб, шартномани имзолаб беряпти? Қани ДСЭНМ рухсати, дея “адвокат” савол ҳам бермаган. 

Яна битта шартномага эса ҳуқуқшуноснинг имзоси қўйилиб тасдиқланмаган. ДСЭНМ раҳбарининг рухсат бермаганлигини инобатга олмай, вилоят ДСЭНМдан “рухсат берилди”, деган бошқа хулоса олиб келинган. 

Журналистнинг хизмат сафари гувоҳномаси

Хўш, тоза ҳолда келган маҳсулотни ўттиз тўққиз кун об-ҳаво иссиқлигига қарамай музлаткич эмас, омборхонада сақлаб, нега истеъмолга яроқсиз ҳолатга келтириб, халқнинг боласига едиради?” дея савол қўяди журналист.

Ана шундан кейин Қашқадарë мактабгача таълим бошқармаси раҳбарияти мавжуд вазиятни ўнглаш ўрнига камчиликни фош қилган мухбирни обрўсизлантириш тадбирини бошлайди.

Шерматованинг иддао қилишича¸ бошқарма раҳбарияти “ëлланма блогерлар кўмагида мухбирни обрўсизлантирувчи мақолаларни вилоят матбуотида эълон қолган”.

“Элтуз” таҳририяти мақолада кўтарилган мавзу юзасидан Мактабгача вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовнадан изоҳ кутади.

Нега Қашқадарëдаги боғча тарбияланувчилари гўшт ўрнига отангизнинг расмини томоша қилишлари керак?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 октябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Куз келиб тўй-тўйчиқ кўпайган пайт… МС: Туз ...
2 июл 2019
Ҳукуматнинг тўйларни чекламаслиги ҳақидаги хабарлари ортидан 2018 йилнинг 2 июлида Тошкентда 13 та карнайчи иштирокида ўтказилган тўй тасвирлари тармоқда ...
2 май 2023
БМТ Бош Ассамблеяси БМТ ва Европа Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу резолюцияни қўллаб, Хитой, Арманистон, Бразилия, ...
20 август 2020
19 август куни Туркиянинг Анталия шаҳрида асли гуржистонлик “вор в законе” Нодир Салифов отиб кетилди. «Элтуз»га етиб келган маълумотга ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...