Муҳаммад Солиҳ: «Мирзиёев сиёсати популизмдан иборат»
Шарқий Европа коммунизм асорати ва Совет назоратининг 30 йиллигини нишонлаëтган пайтда Прага шаҳрига келган мухолифатдаги “Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 9 декабрь куни «Настоящее время. Азия» дастурига интервью берди.
Суҳбат асносида Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда кечаëтган сайлов жараëнларини изоҳлади.
Солиҳга кўра, “сайлов айнан Каримов давридаги спектаклнинг нусхасидир ва унинг демократик жараëнларга алоқаси йўқ”.
Шунингдек, Муҳаммад Солиҳ кўрсатув бошловчиси саволларига жавоб бераркан, Ўзбекистоннинг иқтидордаги президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати популизмдангина иборат эканлигини урғулади.
«Настоящее время. Азия» – Марказий Осиё минтақаси, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон янгиликлари билан таништирувчи ахборот дастуридир.
Мухаммад Солиҳ иштирокидаги дастурни 10 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20.05 да сунъий йўлдош канали орқали томоша қилиш мумкин.
Eltuz.com