Асосий мавзулар
30 декабр 2019

Ўзбекистон Кремль сиртмоғига тортилмоқда

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2020 йилнинг 12-13 январ кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф буюради. Уни Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилади, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбек таҳлилчиси Алишер Илҳомов кутилаётган ушбу ташрифни қуйидагича шарҳлади:

“9 декабр куни, Ўзбекистон БМТнинг Қрим бўйича Украина резолюциясини ёқлаб овоз бергач (ўтган уч йил давомида, афтидан Кремль истаги билан Ўзбекистон вакили бундай қарорларга қарши чиқиб келган эди), январ ойида Сергей Лавровнинг ташрифи эълон қилинди.

Лавровнинг ташрифидан мақсад расман янги очилган МГИМО филиалини борию кўриш билангина изоҳланмоқда. Аммо кузатувчилар шу заҳотиёқ, ҳақиқий мақсад Ўзбекистон президентининг “қўлларини қайириш” бўлгани ва уни Украина масаласида Кремлдан узоқлашишга урингани учун таъзирини бериш бўлганини тахмин қилишди.

Энди эса бу тахминлар янада кўпроқ тасдиғини топмоқда. Ташрифнинг расмий мақсади эндиликда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида  “ҳамкорлик тўғрисидаги” битимнинг имзоланиши деб аталди.

Де факто, гап бу ерда ҳақиқатан ҳам, БМТда овоз бериш чоғида бундан буён ўзбек томонининг “мустақил фаолияти” га йўл қўймаслик ҳақида бормоқда. Бу Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тағин, Тошкентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича Москванинг сунъий йўлдоши ролига қайтишга тайёрлигини англатади.

Амалда гап, Россия империяси томонидан 19-асрнинг иккинчи ярмида Бухоро ва Хива хонликлари учун мажбурият

Амалда гап, Россия империясининг 19-асрнинг иккинчи ярмида Бухоро ва Хива хонликларига юклаган мавқе – ташқи ва ички сиёсатдаги суверенитетнинг Россияга тобелигини тиклаш ҳақида бормоқда.

Умуман олганда, Қрим юзасидан овоз бериш, ташқи сиёсатда Ўзбекистоннинг қанчалик суверен эканлигини белгиловчи асосий кўрсаткич ҳамдир.

Кремл ва унинг яқин сателлитлари билан битта компанияда овоз бериш мамлакат суверенитети нуқтаи назаридан парадоксал, мантиқсизликдир. Чунки, эртага Ўзбекистон ҳам Россия Федерацияси томонидан тажовуз объектига айланиши мумкин. Украина резолюциясига қарши овоз бериб, Ўзбекистон мантиқан, ўзининг мустақиллигига қарши, ўзига қарши агрессиясини олдиндан ёқлаб овоз берган бўлади.

Нега бундай бўлмоқда? Бунинг изоҳи оддий: авторитар режимлар миллатнинг шаклланишига тўсиқ бўлароқ, камдан-кам ҳолларда жамият томонидан қўллаб-қувватланади.

Украинлар нафақат Қрим ва Донбассдаги агрессияни тўхтатишга, балки бутун мамлакатни ўз назоратига олишга тайёр бўлган Кремль тажовузларини ҳам тўхтатишга муваффақ бўлдилар, чунки улар Майдонда юз берган намойишлар даврида ва ундан кейин ўзларини эркин халқ каби ҳис этишди ва шу боис ўз суверенитетларини ҳимоя қилишга тайёр бўлишди.

Украинадан фарқли, Ўзбекистонда  давлатчилик миллати ҳали ҳам шаклланмади. Бундай миллат шаклланишида олға силжиш имкониятини ўтган сайловда яна бир бор бой берилди. Мирзиёев мамлакатни бошқаришда эски Каримов моделини – ижтимоий бирдамликни рағбатлантиришни эмас, хипчин билан бошқарув усулини афзал кўрди. Айнан шунинг учун у Москва билан муносабатларда ўзининг заифлигини сезади – бу ҳам етмагандай у таянадиган халқ ҳам йўқ.

Бироқ муаммо шундаки, ташқи сиёсат йўналиши бўйича ўз суверенитетини Москвага топшираркан, у жамиятнинг онгли қисми қўлловини янада кўпроқ йўқотади, айни пайтда ўз позициясини янада заифлаштиради. Ички ва ташқи сиёсий муаммолар ўртасидаги муносабатлар диалектикаси шуни тақозо этади”, дея изоҳ қолдирди таҳлилчи Алишер Илҳомов ўзининг фейсбук саҳифасида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 октябр 2015
Элтуз манбаларига кўра, туман бўйича ҳозирча учта мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар Олтинкўл тумани, ...
31 декабр 2020
Янги йил арафасида Фарғона ва Навоий шаҳри марказий майдонларига ўрнатилган арчалар ёниб кетди. eltuz.com
1 ноябр 2016
2002 йилда канадалик ўспирин Кристофер Хервиг (Christopher Herwig) собиқ совет республикаларидан ўтадиган велосипед пойгасида қатнашганида илк бора совет рассоми ...
25 октябр 2021
22 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан бўлиб ўтган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...