Асосий мавзулар
25 октябр 2021

Юлдуз Усмонова шоирни “Ахлатий” дея ҳақорат қилди

22 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан бўлиб ўтган суд мажлисида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ишончли вакили қатнашди. 

Биринчи суд мажлисида Юлдуз Усмонова келмаганди. Унинг ишончли вакили иштирок этган бу галги суд мажлисида эса томонларнинг фикрлари эшитилди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг жавобгар томон таклифига биноан навбатдаги суд мажлиси 29 октябрга кўчирилди. Унгача томонларга ўзаро келишиш таклифи берилди.

Бу орада 22 октябрь куни Юлдуз Усмонованинг бастакор Шаҳбоз Носиржонов билан бўлган суҳбати ижтимоий тармоқда тарқалди. Унда хонанда судлашувга оид ҳолатга шахсий муносабатини билдириб, шоир Йўлчи Рўзиевга “Ахлатий” дея таъриф берган. 

Бундан қаттиқ норозилик билдирган шоир Йўлчи Рўзиев халқ артистининг ҳақоратига тегишли идора вакиллари баҳо беришини сўрамоқда.

– Юлдуз Усмонова мени ижтимоий тармоқда “шоир Ахлатий” деб ҳақорат қилди, – дейди шоир. – Шеърнинг 95 фоизини мен ўзим ёзганман, деб айтиб ўтган. Фуқаролик судига шеърнинг меники эканини тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли тартибда тақдим этганман. Халқ артистининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойланган видеода шахсимга ҳақоратлар бор. Ушбу ҳолатга тегишли тартибда баҳо берилишини сўрайман.

“Элтуз” мухбири ҳолат юзасидан хонанда билан боғлана олмади. Унинг маъмури бу бўйича тайинли гап айтмади.

Шоир Йўлчи Рўзиев суддан икки шеърини қўшиқ қилиб куйлаган Юлдуз Усмоновадан қалам ҳақини ундириб беришни сўрамоқда. 

Шоирнинг сўзларига кўра, бундан бир неча йил аввал қўшиқ қилинган шеърлари учун хонанданинг маъмурлари унинг номидан қалам ҳақи ваъда қилган. Аммо ваъда ваъдалигича қолиб кетган. 

“Унинг ўзи мени рози қилишини айтди. Қалам ҳақи эвазига китобимни чоп этиш таклифини берди. Мен рози бўлдим. Ҳисоб ишларини турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев амалга оширади, деди. Аммо бу ваъда ҳам бажарилмади”, деди Йўлчи Рўзиев. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 сентябр 2017
27 сентябр куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келган ўзбек ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) ҳибсга олинди. Ёзувчининг рафиқаси Гулнора ...
22 феврал 2017
63 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бугун озодликка чиққани инсон ҳуқуқи фаолларининг қувончига сабаб бўлмоқда. ...
1 октябр 2024
Россия ҳарбий полигони ёнди, Рус полковниги ва Ҳизбуллоҳ етакчиси ўлдирилди, Россия мактабида ўзбек тили дарси ўқитиш таклиф этилди, Украинанинг ...
1 апрел 2024
«Меъморлар кераксиз деб улоқтирган тош сарой пештоқидан ўрин олди». Бу гап бир вақтлар Урганчда яшаб ўтган рассом Сапo Дўсчон ижоди ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...