Асосий мавзулар
30 январ 2020

Коронавирус боис Қозоғистон Хитой билан барча қатновларни тўхтатди

Қозоғистон Хитойга ва Хитойдан йӯловчилар транспорти қатновини тўхтатиш билан бирга Хитой ватандошларига виза беришни ҳам чекламоқда. 

Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг расмий сайтида хабар берилган. 

Хабарда айтилишича, 29 январдан Қозоғистон ва ХХР ўртасида йўловчилар автобуси, 1 февралдан йўловчилар поезди, 3 февралдан тизимли авиақатновлар, шу билан бирга, Хитой ватандошларига виза бериш вақтинча тўхтатилади. 

Шарқий Туркистондаги телеканаллардан скриншот

4-8 февраль кунлари Халқаро теннис федерациясининг Федерация кубоги саралаш матчларини ХХРнинг Дунгуан шаҳридан Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрига кўчириш тўғрисидаги таклифлар инобатга олинмади.

12-16 февраль кунлари сув полоси бўйича Осиё саралаш чемпионати ҳам  ўтказилмайди.

Қозоғистон ҳукумати ҳузуридаги идоралараро комиссия вазиятни куну тун назорат қилмоқда. 

Шарқий Туркистондаги телеканаллардан скриншот

29 январь ҳолати бўйича Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморлар рӯйхатга олинмаган. Мазкур муаммо Қозоғистон ҳукумати томонидан алоҳида назоратга олинган.

Кўпгина давлатлар Хитойда коронавируснинг янги шакли (2019-nCoV) тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблашаётгани муносабати билан мазкур давлат билан алоқаларни вақтинча чеклаётган бир пайтда Ўзбекистон ҳукумати бу борада жиддий чора-тадбирлар кўрмаётгани афсусланарлидир. 

Ҳозирги кунгача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Хитойга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига”, деган баёноти тарқатилишидан бошқа ҳеч қандай жиддий чоралар кўрилгани йўқ. 

Шарқий Туркистондаги телеканаллардан скриншот

Унда “ватандошларимизнинг соғлиғига бўлган эҳтимолий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон фуқароларига Хитойга хизмат, туристик ва бошқа мақсадларда ташриф буюришдан тийилиб туришлари қатъий тавсия этилади”, дейилади.

Хитой ҳукумати коронавирус хасталигига чалинганлар ва ундан вафот этганларнинг аниқ сонини яшираëтгани ҳақида шов-шувлар тарқалмоқда.

Расмий манбаларда касалликка чалинганлар сони олти мингдан, вафот этганлар сони эса 132 нафардан сал кўп, дея маълумот берилмоқда. 

Бироқ “Элтуз” билан суҳбатда хитойликлар ҳукумат тарқатаётган расмий маълумотлар нотўғри эканини билдиришди. 

Биз билан суҳбатда бўлган шарқий туркистонлик миллатдошимиз Гулинам Эмин коронавирус ўз юртига ҳам кириб келганини, минтақада 50 дан кўп киши касалликка чалинганини, улар орасида бир нафар миллатдошимиз, яъни ўзбек ҳам борлигини, айни чоғда Хўтан касалхонасида даволанаётганини маълум қилди. 

Айни пайтда бу маълумотнинг расмий тасдиғи ëки инкори “Элтуз”да йўқ.

Eltuz.com мухбири

Тағин ўқинг
18 апрел 2024
Германиядан Ўзбекистонга борган халқаро ташкилот раҳбари Умида Ниëзова ëлланган блогер томонидан ҳақорат қилинди. 18 апрель куни Фарғонада хизмат сафарида ...
5 март 2019
Шу кунларда баъзи бир ишлар билан банд бўлганим сабабидан каналга ёзишга вақтим бўлмаяпти. Аммо Навоий тили ҳақидаги постлардан сўнг ...
25 декабр 2023
Тошкент шаҳар ИИББ тарқатан расмий хабарга кўра, Ўзбекистонда ягона “вор в законе” Бахти Ташкентский номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг ...
10 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...