«Илҳом» театри жойида қоладиган бўлди
Ижтимоий тармоқда «Илҳом» театридан бинонинг олиб қўйилишига қарши норозилик ортидан 11 февраль куни Маданият вазирлиги театрнинг ўз ўрнида қолишини маълум қилди.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, Shodlik Palace меҳмонхонаси алоҳида бинодир ва унинг реконструкция қилиниши кутилаётган Ofelos plaza ширкатига қарашли бинога дахли йўқ.
“Илҳом” театри эса таъсисчиси Ольга Шаврина ҳисобланадиган Ofelos plaza га тегишли бино ертўласида жойлашган.
Айни ширкат театр жойлашган бинони реконстукция қилишни режалаган эди.
Ofelos Plaza бунга сабаб сифатида Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг бинони реконструкциясига оид хатини рўкач қилган.
Ҳокимлик хатида бино деворларининг эскиргани ва яроқсиз ҳолга келгани билдирилади.
“Элтуз”нинг ўрганишича, Ofelos Plaza ширкати бундан икки ой аввал – 2019 йилнинг 3 декабрида расмий қайддан ўтган.
Тошкентнинг маданий қиёфасини тамсил қилувчи “Илҳом” театрига таниқли театр режиссёри Марк Вайл 1976 йилда асос солган эди.
Суратда: Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ofelos plaza муассиси Ольга Шаврина ва «Илҳом» театри бадиий раҳбари Борис Ғафуров.
Eltuz.com