Асосий мавзулар
6 апрел 2020

Тармоқ “эҳсон бер”, дея қўшиқчиларнинг ëқасидан олди

Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида “Отарчилар, йўталинг”, “Озодбек, дай миллион” деган челленжларга жавобан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ахборот хизмати билдирги чиқарди.

Билдиргида айтилишича, карантин даврининг илк кунларидан то шу кунга қадар Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Фарруҳ Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Мавлуда Асалхўжаева, Ҳосила Раҳимова, Алишер Турдиев, Зиёда Қобилова, режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳамда бошқа санъаткорлар томонидан Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фондига 200 миллион 500 минг сўм ҳамда кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами учун 152 миллион сўм, умумий ҳисобда 352 миллион 500 минг сўм хайрия маблағларини ҳадя қилинган.

Ўзбек қўшиқчиларининг элга хайрия қилиши қадимдан келаëтган анъана. Улуғ ҳофиз Комилжон Отаниëзов (1917 -1975) тўйдан тушган пулларга мактаб, кўприк, боғча қурдиргани миннатдор авлодлар томонидан эсланади. Ўзбек рақс санъати асосчиси Тамарахоним (1906 -1991) Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзи ишлаб топган 300 минг совет сўмини танк заводига ўтказиб берган эди. Танк заводи эса устида “Тамархоним” деб ëзилган танк ясаганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 март 2020
Мана ўлмаган қул, ҳафта ўтиб яна сиз билан юзлашдим. Ҳамма ишга бормай, уйидан ишлаëтган экан. Мен бўлса, шаклланган интроверт ўлароқ, ...
26 январ 2024
Май ичсанг, оқилу доно билан ич, Ёки бир гул юзли зебо билан ич. Оз-оз ич, гоҳ-гоҳ ич, ё яширин ...
23 сентябр 2020
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 13-мактаб директори, 47 яшар Нурбек Турдиевнинг жасади 31 август куни мактаб ҳожатхонасида осиғлиқ ҳолда топилди. ...
21 апрел 2020
Буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзнинг «Сегоҳ»ию «Суворо»ларини тинглаб, шуурим доим бошқа тарафларга йўналади… Аллоҳ руҳига раҳмат айласин, буюк Ҳофиз диндор ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...