• Фото: Рустам Ҳожимамедов
Асосий мавзулар
7 апрел 2020

Таниқли ҳофиз коронавирусга чалиниб оламдан ўтди

Таниқли ҳофиз Рустам Ҳожимамедов Самарқандий 6 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида коронавирусдан ўлгани ҳақида яқинлари маълум қилди.

«Қурбон ўлам» қўшиғини қиëмига етказиб айтадиган бетакрор ҳофиз 51 ëшда эди.

АҚШга 2008 йилда келган бу хонанда ресторанларда қўшиқ айтиб юрган.

“Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 6 апрель куни 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги 7 апрель куни тарқатган расмий маълумотда.

Вазирликнинг билдиришича, 22 март куни марҳумда касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган. Ушбу даврда бош консулхона унинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб турган.

Вазирлик маълумотида бош консулхона диаспорал ташкилотлар раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросимига боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланаётгани таъкидланган.

АҚШда яшовчи, асли ўзбекистонлик бўлган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишларича, бир неча кун аввалроқ ҳам Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида икки ўзбекистонлик коронавирус оқибатида оламдан ўтганди.

Бундан олдин Швецияда ҳам Ўзбекистоннинг бир ватандоши коронавирус юқтиргани боис ўлган эди. «Элтуз»нинг бир-биридан мустақил манбалар орқали аниқлашича, Швецияда ўлган шахс ўрта ёшлардаги келиб чиқиши самарқандлик ўзбекдир.

Айни пайтда Швецияда коронавирусга чалинган камида яна ўн нафар ўзбекистонлик борлиги айтилмоқда. Улар орасида Швецияда қочқинлик мақомида яшаётган тармоқ фаоли Муқимжон Маҳмудов ҳам бор. Муқимжон Маҳмудов 7 апрелга келиб соғлиғи анча яхши бўлиб қолгани ҳақида хабар қолдирди.

Швеция Европа мамлакатлари орасида кескин карантин режими ўрнатмаган давлат сифатида маҳаллий ва халқаро нашрлар томонидан танқид остига олинмоқда.

Баҳром Ҳамроев

Айни пайтда Россияда яшайдиган таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Баҳром Ҳамроев ҳам коронавирус юқтиргани боис маҳаллий клиникада даволанмоқда.

«Элтуз»га маълум бўлишича, АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар Нью-Йоркда 6 апрелда вафот этган ҳофиз Рустам Ҳожимамедов оиласига молиявий кўмак йиғишмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 октябр 2023
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик империя – Буюк Британия, ...
2 феврал 2017
Шу кунларда Андижон шаҳрида турли мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Йўл ёқаларида оҳак тўла челак, супурги кўтариб кўча ...
18 ноябр 2020
The North Face компанияси санкт-петербурглик шахснинг айни маркадаги янги ботинка ичидан топган, маҳкум уйғурнинг ёрдам сўрагани битилган хати юзасидан ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...