Асосий мавзулар
29 апрел 2020

«Саховат ва кўмак» жамғармаси учун уйма-уй юриб пул йиғишмоқда

Андижон вилоятининг Андижон туманида участка нозирлари ва маҳалла фаоллари янги тузилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига аҳолидан уйма-уй юриб пул йиғишмоқда.

Бу ҳақда «Элтуз»га Андижон тумани ҳокимлигида ишловчи, бироқ ўз исмини очиқлашни истамаган мулозим 29 апрель куни хабар берди.

Унинг тасдиғига кўра, республика бўйича барча ташкилотларнинг раҳбар бўғинларига пул топширилсин, деган «команда» бўлган.

«Рўйхат бўйича йиғиб, жойлардаги «Саховат ва кўмак» бўлимларига топширишмоқда», дея билдирди ҳокимликнинг исми сир қолишини сўраган мулозими.

«Бу ишларнинг бошида Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов турибди. Аслида карантинда уйда ўтирибмиз. Ихтиёрий-мажбурий деб босим ўтказишяпти, исмимни ёзсангиз мени аниқ қаматишади», дея ёзғирди у.

Фарғона шаҳридаги газ таъминоти идорасининг «Элтуз» билан суҳбатлашган ишчиси ҳам бу хабарни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, раҳбарият томонидан апрель ойи маошининг 25 фоизи чегириб қолиниб, жамғармага ўтказилган.

«Элтуз»нинг Фарғона шаҳридан бўлган бошқа бир суҳбатдошига кўра, пул мажбурий-ихтиёрий тартибда, асосан, тадбиркорлардан йиғиляпти ва бу ишга МИБ ижрочилари ҳам жалб этилган.

“Эрталаб МИБчи келувди. Ойлигимизнинг бир кунлигини ўша жамғармага ўтказвордик”,  деди 29 апрель куни «Элтуз» билан боғланган фарғоналик тадбиркор.

«Саховат ва кўмак» жамғармаси муҳтож оилаларга ёрдам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 22 апрелдаги қарори билан ташкил қилинган. 

«Жамғарма маблағлари карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериш учун ишлатилади. Улар пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминланади», дейилган расмий хабарда.

Икки кун олдин бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатсин, деб айтган эди. Ёрдам кўрсатган тадбиркорларга эса давлат турли имтиёзлар берилишини таъкидлаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси. eltuz.com
21 октябр 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
27 феврал 2023
Салом қадрли мухлислар бугун 27 инчи феврал, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги 35-сонини тақдим этади. +++Каниза тахаллуси билан қўшиқ ...
28 апрел 2016
Бугун Ўзбекистоннинг марказий шаҳарларида камбағалларнинг мункайган кулбаси ёнида қад кўтарган муҳташам қасрларни кўриш мумкин. Албатта, аксарият амалдорлар камбағал маҳаллада ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...