Асосий мавзулар
13 май 2021

Андижон, 13 май: қўзғолончиларнинг ИИВ билан амалга ошмаган келишуви

2005 йилнинг 13 майда «акрамийлар» деб аталган гуруҳ вакиллари Андижонда ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, қуролларни қўлга киритишган. Кейин улар турмага ҳужум қилиб у ердаги 500 дан зиёд маҳкумни озод қилишган. Ҳокимият биноларини эгаллаб, бир қанча амалдорлар, прокурор ва ҳарбийларни гаровга олишган эди.

Ўша куни Андижоннинг Бобур майдонида бир неча минг одам тўпланган эди. Улар орасида озод этилган маҳкумлар, қуролланган «акрамийлар» ва ўз маиший муаммоларини айтиш учун ёки шунчаки қизиқиш юзасидан келган оддий андижонликлар бор эди.

Қўзғолон ташкилотчиси ва «акрамийлар» гуруҳи етакчиларидан бири бўлган Қобул Парпиев ўша пайтдаги ички ишлар вазири Зокир Алматов билан музокарага киришади. Парпиев Алматовдан «акрамийлар» асосчиси Акрам Йўлдошев ва бошқа сафдошларини қамоқлардан озод этиш, Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун коридор очиб беришни талаб қилади. Телефондаги суҳбатдан Алматов талабларни бажаришга ваъда берганини эшитиш мумкин. Бироқ кун якунида ҳукумат оломонга қарата ўқ ёғдиради. Оломон ичида юзлаб оддий андижонликлар бор эди.

Қуролли қўзғолон етакчиси Қобул Парпиев ўша куни Қирғизистонга қочишга муваффақ бўлади. Бироз вақт тоғларда яшириниб юради. Кейинчалик у ўзбек махсус хизматлари томонидан ҳибсга олиниб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматов билан «акрамийлар» гуруҳи етакчиси Қобул Парпиев ўртасидаги 2005 йил 13 майдаги келишув суҳбати.

– Алло.
– Эшитаман.
– Қобилвой.
– Анови одамни биласан, Акрамов Йўлдошмиди?
– Йўқ, Йўлдошев Акрамжон исми.
– Йўлдошев Акрамжон. Яна анови биттаси Қаршида экан.
– Йўқ. Тошкентда эди.
– Э, йўқ, Қаршида экан. Манга ҳозир доложит қилишди-ю.
– Хўп, хўп…
– Бу иккаласини санга олиб келиб бераман.
– Хўп.
– Иннан кейин, қанча автобус, машина десаларинг санга бераман.
– Хўп.
– Чегарани очиб бераман санга. Шунга келишамизми?
-…
– Мен айтдим-у. Мана, ҳоким ҳам манинг олдимда турибди. Мен сенга президент кафолати, ҳеч ким тегмайди. Сопровождение билан, чегарани очиб бераман.  
-…
–  Мана, сан ҳоким билан гаплашгин.
– Хўп.
– Қобилжон.
– Эшитаман.
– Мен Бегалиман, яхшимисиз. Мана, юртбоши менга айтди, бориб гаплашгин, деди. Битта тукиям тўкилмасин, деди. Ҳаммаси менинг фарзандларим, деди. Кафолат бердик, деди. Мен сенга йўлак қилиб бераман 50 метр. Сенинг олдингга бораман.
-Ҳозир ҳокимиятдаман. Танклар келиб, военнийлар келиб ўраяпти. Мана энди сиз айтган гап билан. Кеча айтган рацияда. Телефонда, рацияда айтилган гаплар турибди менда. Кеча айтилган гап билан ҳозирги гапингиз тўғри келмаяпти.
– Йўқ, мисол учун, мен сиз билан гаплашаяпман. Юртбошим менга айтди, ҳаммаси менинг фарзандларим, деди, бу тушунмовчилик, деди. Мисол учун, юртбоши битта сочиниям тўкдирмайман, деди. Бўлар иш бўлди, деди. Бўпти. Тўхтанг. Зокир акам ҳам гапирмоқчи. Гаплашинг.
– Алло.
– Эшитаман.
– Умаров Нодирбек Тошпўлатовичмасми?
– Тошпўлатович…
– Иккинчиси кимди?
– Йўлдошев Акрамжон.
– Анови Йўлдошеви қатда (ёнидагилардан суриштиради)…
– Алло, ҳозир ман самолёт заказ қилиб олиб келтираман.
– Гап йўқ.
– Бўлмаса келишдик…
– Яхши.
– Автобусниям заранее тайёрлатийми, Қобилвой?
– Автобусди… Автопаркнинг бошлиғи ёнимда ўтирибди.
– Ўтирибдими?
– Ҳа, прокурор ўтирибди. Анчагина боллар бор бу ерда. СНБнинг анча ходимлари ўтирибди.
– Йўқ. Келишдикми? Ман гапимни уддасидан чиқаман. Президентнинг кафолатини айтаяпман. Чегарани очиб бераман.
– Всё, всё. Келишдик, ака.
– Ҳозир ман бу икккаласини обкелтираман.
– Хўп.
– Кутаман.
– Келишдикми?
– Келишдик.
– Ҳоким санинг олдингга борсинми?
– Келсин, келсин. Безопасность учун ман жавоб бераман.
– Ёнида иккита ходим бўлади. Ўртада ўзи бўлади. Оқ плакат кўтариволади.
– Бўпти.
– Болларингга айт, тағин тепадан биттаси отиб қўймасин.
– Безопасность 100 процент гарантия. Менда унақа нарса йўқ.
– Бўпти. Анжанчасига бўлсин буяғи.
– Гап йўқ. Келишдик.

(аудио парчаси тугади)

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров билан юзлашув ҳақида. 2003 ...
18 январ 2016
23 ёшли Сардор Милано Тошкентда Ëшлар симфоник оркестри жўрлигида яккахон концерт уюштиришга азму қарор қилганида “Ўзбекнаво” мулозимлари бу концертга ...
8 март 2019
​​Жаллод деганда бошига қоп кийдирилиб, кундага қўйилган каллани ойболта билан чопадиган бақувват одамни тушунишади одатда. Лекин аслида вазият бироз ...
10 апрел 2018
10 апрель куни ижтимоий тармоқда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат байроқлари рамзи туширилган, тожик тилида «Халқлар дўстлиги ароғи» – «Арақи ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...