Cатира
26 май 2020

Мирзиëев оддий аëлни докторга айлантирадиган алкимëгар

Диссертация қўлёзмаси тошқинда яроқсиз ҳолга келганини иддао қилган 28 яшар сирдарёлик Камола Аброрхоновага президент топшириғи билан докторлик даражаси берилди.

Маҳаллий нашрларга кўра, 15 май куни мирзаободликлар билан учрашувидан кейин президент Мирзиёев истисно тариқасида аёлга докторлик даражасини беришни буюрган.

Шундан кейин Аброрхонова Гулистон шаҳрида ташкил этилган тантанали тадбирда докторлик илмий даража дипломини Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмедбек Юсуповдан қабул қилиб олган.

«Швеция қироли фалончига Нобель мукофоти бер, деб амр қила оладими?

Ëки АҚШ президенти киноакадемияга телефон қилиб, пистиëнчига Оскар бер, деб айта оладими? Германия канцлери Меркель Фанлар академияси раҳбарини ëнига чақириб, мана шу олимга докторлик унвони бер, дея оладими?

Йўқ, албатта. Агар шундай бўлса, осмон узилиб ерга тушган бўларди.

Италияда диктатор бўлган Муссолинининг ҳам журъати етмаган бунга.

Масалан, битта олим бориб: “Муссолини тоға, докторлик ишимни эчки еб қўйди, шу палакатни ҳисобга олиб илмий унвон беринг” деса, Муссолини бу бетамиз олимга “қайта ëз!” дерди.

Аммо Ўзбекистон президенти илмий ёзмалари тошқинда яроқсиз ҳолга келган сирдарёлик хотинга докторлик даражаси бер, деб Фанлар академиясига буюрди.

Фанлар академиясидаги қуллар эса ўз хўжайини амрини шессекундда бажо келтирди. Бонусига профессор деган унвонни ҳам қўшиб беришса керак.

21-асрда ўзбек олимининг ғоз пати ëки қамиш қалам билан илмий иш ëзишининг ўзи мўъжиза. Мен билган Ғарб олимлари ўз илмий ишини компьютерда ëзади. Компьютерни қўчқор сузса, қўтос эзғиласа ëки ҳожатхонага тушиб кетса, файллар булутларда сақланади», деди бу ҳақда «Элтуз» каналидаги маърузасида рассом Туз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 ноябр 2021
Халқаро журналист «Агнешкахон воқеаси» кўп саволларга жавобларни очиб берди. Келинглар, жонажон аккредитациядан бошлаймиз. Айнан уларни назорат қиладиган институтнинг ўзи ...
18 ноябр 2022
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизла, мўччи ойбикала, хўжик биррила?РТ: ...
15 декабр 2020
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида МФЙ амалдорлари тарози кўтариб, одамлар вазнини ўлчаб юрибди. Ҳаддан ошиқ семизлар эса махсус дафтарга хатланмоқда. Келажакда ...
19 октябр 2019
Рассом Туз Eltuz.com
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...