Асосий мавзулар
10 феврал 2021

«Элтуз»га мактуб: Сариосиё туғруқхонасида ота-оналар таланяпти

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона бўлимида очиқчасига чақалоқнинг ота-онаси ёки яқин қариндошларидан туғруқ жараёнида қатнашган врачлар камига 30 000 дан, ҳамширалар 15 000 – 20 000 дан ҳар йўл билан  мажбурлаб олишяпти.

Азбаройи она билан болага яхши қарасин, деб индамай беришяпти. Акс ҳолда онагаям, болагаям ҳеч ким қарамайди. Чақалоқда қандайдир касалликка қарши эмлаш бор экан. Улар буни ҳам пулга чақишиб, 15 мингдан пуллашяпти.

Буларни бошимдан ўтгани учун ёзяпман. Менга-ку бор эди, бердим – тасаввур қилинг, пули йўқ одам келса қандай аҳволда тушади? Аллоҳ асрасин, қабулхонага кирганингиздан 20 та оқ қоғоз олиб келинг, деб ола-ол бошланар экан.

Бунга масъуллар бир эътибор беришса яхши бўларди.

Сариосиёлик Акрамжон мактуби

Тағин ўқинг
10 феврал 2022
Улуғбек Турсунов яна аввалги курсиси – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. Ходимлар орасида ...
20 апрел 2016
Хусусан, «XXI аср» газетасининг ёзишича, 2015 йилда Ўзбекистон банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7,7 ...
10 феврал 2020
Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган Тошкент давлат юридик университети биносининг меҳмонхонага айланиш эҳтимоли тарихчи ва меъморлар ташвишига сабаб бўлди. ...
11 март 2016
7 ва 8 март кунлари жахоннинг кўзга кўринган пахта саноати корхоналари вакиллари, олимлар, сиёсатчилар, таниқли хуқуқбонлар ва журналистлар иштирокида ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...