Асосий мавзулар
1 апрел 2021

Вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланаётган йигит қамоққа олинди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли М.Р.ни бир неча марта таҳқирлаб, зўрлаганликда айбланаётган А.Х. қамоққа олинди. Ҳолат бўйича “Элтуз” мақола эълон қилган эди.

“Элтуз”га тақдим этилган маълумотларга кўра, йигит айни вақтда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Қизнинг отаси Р.Д. ишнинг яна жимгина ёпилиб кетишидан чўчимоқда. 

Маълум бўлишича, йигит 25 март санасидан бошлаб тергов ишларига айбланувчи сифатида жалб қилинган. 

“Аризамга кўра, Ўртачирчиқ тумани прокуратураси томонидан 2020 йил 30 сентябрда Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди, – дейди ота. – Бу туман ички ишлар бўлими тергов бўлимига ҳам юборилган эди. 

Суриштирув бўйича айбланувчининг шахси аниқланмагани учун иш 2020 йил 30 октябрда ЖПКнинг 1-қисми 1-бандига асосан тўхтатилганди. Орада шунча югурдим. Мурожаат қилмаган кишим қолмади. Халқаро сайтларга чиқишга мажбур бўлдим. 

2021 йил 13 февралдан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари очилган бўлса-да, ишлар суст бораётган эди. Ҳозир А.Х. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланиб, жорий йилнинг 25 март санасидан бошлаб айбланувчи сифатида Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан тергов жараёнларида иштирок этмоқда. 

Бу ишни шахсан Сенат раиси Танзила Норбоева назорат қилиб турибди, дейишяпти. Ишга мулозимлар совуққонлик билан қарамайди, деган умиддаман”.

Айбланувчи йигитнинг яқин қариндоши “Элтуз” билан суҳбатда қизнинг отаси улардан пул талаб қилгани, бермаганларидан сўнг ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилиб, ўз мақсадига эришишга ҳаракат қилаётганини билдирди. 

“Бироқ қизнинг шу вақтгача нима ишлар қилиб юрганини кўплар билмайди, –  деди айбланувчининг қариндоши. – Дадаси Россияда ишлаб юрганда унинг тарбияси бузилиб бўлган эди. Ярим кечалари маҳалла нозирининг хонасига кириб кетганини кўрган гувоҳлар бор. 

Жияним қизнинг ҳолатидан хабардор бўлган. Жияним билан илк учрашганидан роппа-роса бир ой олдин қиз 7 июнь куни йигитлар билан дарёга чўмилгани борган ва ўша ерда улар билан жинсий алоқада бўлган. 

Икки сафар ҳам қиз жиянимнинг машинасига ўз ихтиёри билан чиққан. Уларнинг асл мақсади жиянимни қамаш эмас, аксинча, нимадир ундириб олиш эди. Чунки қизнинг отаси бу бўйича бир неча маротаба турли таклифлар билан чиққан. Қонунчилик бу томонни ҳам ўрганишини талаб қилардим”.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июл 2016
Туркияда ишлаш борасида вазирликка мурожаат қилган 46 минг чет элликлардан 38 минг кишиниг илтимоси қондирилди. Туркия иш ва ижтимоий ...
20 сентябр 2019
Непотизм лотинча nepos сўзидан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноси – “невара” ёки “жиян” деганидир. Аммо бу сўзнинг замонавий маъноси ...
26 ноябр 2018
Ҳақиқатдан ҳам, “Яхшига қилсанг яхшилик ҳам айтадур, ҳам қайтадур ,- дейди, “ёмонга қилсанг яхшилик, на айтадур, на қайтадур” дейишади. ...
6 октябр 2020
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройнинг кичик мажлислар залида 3 октябрь куни ўзбек кинорежессёри Жаҳонгир Қосимов суратга олган «Ибрат» фильмининг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...