Асосий мавзулар
15 апрел 2021

Норасида гўдакнинг қотили келинойиси бўлиб чиқди

5 апрель куни мактабдан келинойиси томонидан олиб кетилган 5-синф ўқувчиси Маърифат Асатуллаеванинг жасади Катта Наманган каналидан топилди. Қизни каналга айнан келинойиси итариб юборгани айтилмоқда.

Наманганлик Самижон Мамадалиев қизининг мактабдан қайтиб келмагани, номаълум шахс томонидан олиб кетилгани ҳақида ўша куниёқ Чортоқ тумани прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. 

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнида норасиданинг жонига ўз килинойиси Феруза Қодирова қасд қилгани аниқланган. 

Ҳамма яхши кўрган қиз эди, жуда ақлли, дейди Маърифат ҳақида у таҳсил олган Чортоқ туманидаги 47-умумтаълим мактаби психологи Зулфия Жамолиддинова. 

Унинг сўзларига кўра, Маърифатни қариндоши келиб, мактабда танаффус вақтида бувиси касал эканини айтиб олиб кетган. Қиз синф раҳбарини огоҳлантирмай мактабдан чиқиб кетган. У тез бориб қайтишни режалаштирган бўлиши мумкин. 

Мактабдаги тартиб-интизом, ота-оналар билан ҳамкорлик ва 5 апрель куни мактаб маъмурияти йўл қўйган хатолар бўйича namanganliklar.uz сайти  мухбири берган саволларга мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Ш.Охунов қониқарли жавоб бера олмади. 

У ўша куни жиноятчини мактаб олдида кўрган ва кимнинг олдига келганини сўраган. Маърифатнинг қариндоши экани, болада зарур гапи борлигини айтгач, директор ўринбосари танаффус пайтида қизчани чақириб беришларини тайинлайди. 

Номаълум шахснинг шунчаки “қариндошиман, зарур гапим бор”, деган гапи билан унга болани ўқиш пайтида чақириб беришган. Жиноятчи эса уни мактабдан хотиржам олиб чиқиб кетган.

Маърифат оилада энг катта набира эди. Марҳуманинг амакиси Ҳумоюн Мамадалиевнинг айтишича, тахминан бир ярим йил олдин укаси уйланиб, уйга келин келган. Ёш оиланинг 2 фарзанди туғилмасдан нобуд бўлган. Янги оилада кўп низолар бўлиб турган. 

Марҳуманинг онаси 5 апрель соат кундузги 3 лар орасида мактабга қизини излаб боришганида фақат фаррошларни топишгани, раҳбариятдан ҳеч кимни топа олишмаганини билдирди. 

Онаси қизнинг синфига кириб, унинг ўқув қуролларини йиғиб, сумкасини олиб қайтган. Кейин улар марҳуманинг синф раҳбарини телефонда чақириб, қизни бирга қидиришган. 

Аммо у ҳам набираси касаллигини айтиб, тезда кетиб қолган. Бола топилмагач, яна синф раҳбарига телефон қилишгач, ўқитувчининг ўғли уни ҳақоратлаган. 

Марҳуманинг амакиси суриштирувларидан маълум бўлишича, гумондор шахснинг онаси ҳам ўша кунги жиноятдан хабардор бўла туриб, буни яширишга уринган. 

“Мактаб биноси олдида ўрнатилган камералардаги тасвирлар орқали қизчани келинойиси олиб кетгани тасдиқланди. Аммо мактабнинг айрим ходимлари бу ишни ҳануз яширишга ҳаракат қилмоқда”, дейди Ҳумоюн Мамадалиев.

У бу жиноят содир бўлишида мактаб маъмуриятининг ҳам айби борлиги, масъулиятсизлик, бефарқлик билан номаълум кимсага вояга етмаган ўқувчини бериб юборгани учун уларни ҳам жазога тортиш кераклигини айтди.  

Тағин ўқинг
18 апрел 2024
Бир пайтлар ОБОНчилар Ўзбекистонга борган чет эл ташкилотлари вакилларига ҳужум қиларди. Саëд деган кўкалдошнинг халқаро ташкилот раҳбри Стив Свердловга ...
3 феврал 2016
2 феврал куни Жиззах вилоят жиноий судида давом этган «Фермер Арамаис иши»нинг махкама жараёнида давом этди. Прокурор Ш. Турдибеков, ...
4 сентябр 2023
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Рассом Туз
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг зўр ҳимоячи. 2007 йил ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...