Асосий мавзулар
31 май 2021

Фирибгар ўқитувчининг янги хурмача қилиқлари аниқланди

Хоразмнинг Хива туманида бир камбағал бева аёлнинг ўғли номига олинган 30 миллион сўм кредитни ўзлаштиришда бош роллардан бирини ўйнаган ўқитувчининг янги қилиқлари ошкор бўлмоқда. 

“Элтуз”да мазкур кредит иши бўйича эълон қилинган мақолада номи келтирилган ҳуқуқ ва тарбия фанлари ўқитувчиси Бекзод Бобожонов ўзи ишлайдиган 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлган қизга ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлди. 

Қизнинг бу борада мактаб маъмуриятига 2021 йил февраль ойида ёзган шикоят аризаси, аризанинг мактаб раҳбарияти томонидан муҳокама этилганига оид маълумотлар “Элтуз”да мавжуд. 

Уларга кўра, Бекзод Бобожонов ўқувчи қизнинг телефонини олиб қўйиб, ундаги шахсий СМС хабарлар билан танишган. Кейин шу орқали қизни шантаж қилиб, тўшакка ётишни талаб қилган. Қиз рад жавобини берганидан сўнг бу СМСларни тарқатиб юбориш таҳдидлари янграган. 

Эътиборлиси, муҳокама жараёнида ўқитувчи 2018 йилда ҳам шу ўқувчи қизга тегажоқлик қилгани, бу маълум бўлиб қолгач, мактаб раҳбарияти томонидан огоҳлантирилгани ўртага чиққан.

Маълум бўлишича, ўқитувчининг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилган мактаб раҳбарияти унга ҳуқуқий баҳо бериш учун муҳокама қарорини Хива тумани халқ  таълими мудири Холмурод Қодировга тақдим этган. 

Қизиғи, эндиликда мудир Холмурод Қодиров ахлоқсиз ва фирибгар ўқитувчи Бекзод Бобожоновнинг ҳимоячиси экани иддао қилинмоқда.

Бунинг устига, тумандаги мактаблардан бирининг собиқ ўқитувчиси томонидан халқ таълими мудири Холмурод Қодировнинг “коррупцион ҳаракатлари”га баҳо беришни сўраб бош вазир Абдулла Ариповга ёзилган мактуби мавжуд.

Мактубда собиқ ўқитувчи мудирни таниш-билишчилик, маблағларни ноқонуний ўзлаштириш каби жиноятларда айбланган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, бева аёлнинг ўғли номига расмийлаштирилиб, сўнг ўзлаштирилган кредит иши бўйича тергов бошланган.   

“Бекзод Бобожонов фирибгарлик қилиб ўзлаштирган пул маблағи бўйича иш терговда эмиш, (бу ишга алоқадор бўлган) маҳалла раиси қутулиб қолган дейишяпти”, деди бу ҳақда “Элтуз”га маълумот тақдим этган манба. 

Эслатиб ўтамиз, “Элтуз” нашрига Хива туманининг “Пирнахос” маҳалласидан мактуб жўнатган Нигора Юсупова ўғлининг номига олиниб, сўнг ўзлаштирилган кредит бўйича арзини ҳеч ким тингламаётгани, бу борадаги тергов ишлари атайин чўзиб келинаётганини айтганди.

Президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўрар экан, аёл: “Бу фирибгарларга қонун борми? Илтимос қиламан сизлардан, улардан мени ҳимоя қилиб, ҳақиқатни рўёбга чиқариб беринглар”, деб зорланганди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 октябр 2023
РТ: Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам! МС: Исоп дуз оға. Ничиксизла мўччи апика, хўжик бррило. Ëнгқи ишлар ...
9 октябр 2019
Жамоат арбоби ва консалтинг ширкати директори Азиза Умарова Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш эҳтимолини қаттиқ танқид остига олди. ...
3 июл 2016
Туркия аэропортида 28 июн кечаси уюштирилган бомбали ҳужум пайтида ҳалок бўлган наманганлик Аброржон Устабоев ва тошкентлик Мухиддинов Самад Муродовичлар ...
19 сентябр 2021
Ўзбекистоннинг “Orient Group” компанияси билан боғлиқ бир йиллик тергов иши шуни кўрсатдики, унинг Ўзбекистон президенти билан оилавий алоқаси мавжуд ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...