Асосий мавзулар
13 октябр 2023

Сексуал  «озабоченный»  миллат

РТ: Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам!

МС: Исоп дуз оға. Ничиксизла мўччи апика, хўжик бррило. Ëнгқи ишлар бўлиб турибми охир?

РТ: Матчонбой, сен жонажон ўзбекистонимизда хафта ичида нималар бўлганини мендан сўра. Кошки билмасайдим, билганим қурсин!

МС: Оғо қисқосиннон қойтинг. Ўлган қотқонлодан ойтинг.

Осмон мусаппа ньюс

Бухорода 2 нафар шахс ток уриши натижасида вафот этди. Улар қишлоқдошининг уйида устачилик билан шуғулланаётган бўлишган.

Бухоро вилояти Жондор туманида яшаган фуқаролар Р.М. ҳамда Б.Ш. ушбу қишлоқда яшовчи С.А.нинг уйида устачилик фаолияти билан шуғулланаётган пайтида электр токи уриши натижасида вафот этган.

MС: Ҳаммани худо урса, билони тўқ уроди.

Тошкентда қалбаки 40 млн сўмни сотмоқчи бўлган шахс ушланди.

Фуқаро 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни 18 млн сўмга сотмоқчи бўлган.

+++

Украинадаги урушдан қайтган  оккупант рус вагнер жангариси 32 ёшли хотинини бўғиб ўлдирди ва унинг жасадини машинада ёқиб юборди

MC: Манглайи қоро.

Тошкент вилоятида эркак собиқ хотинини беш соат давомида уриб, қийноққа солди. (видео)

Жабрланувчи касалхонада, унинг собиқ турмуш ўртоғига оилавий зўравонлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Жинсий озабоченный  миллат

Ўзбекистонда 2023 йилнинг тўққиз ойида 1240 та вояга етмаганларга нисбатан зўровонлик ҳолатлари қайд этилган бўлса, шундан 417 таси жинсий зўровонликдир, жумладан, яқинлари томонидан болаларга нисбатан 166 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган.

MС: Навчун инди би гаплани ютубда ойтип дурипсиз оға.

РТ: Ютубда одам  кўп. Чунки, ўзбеклар орасида текст ўқий олмайдиган даражада саводсиз одамлар астрономик даражада кўпайиб кетган. На лотин, на кирилда саводе нест. Бозорнинг ўртасидаги жулдурувоқи оломонга 100 йил олдин воизлар ваъз қилишган. Жадидлар театр қилиб кўрсатган. Ютуб ҳам шу вазифани ўтайди. Юлдуз санаган Улуғбек авлодлари бугун бесаводу жоҳил.

Ўзбек олий ўқув юрти бу космик катталикдаги билимсизлик ботқоғи.

Икки ой олдин бир филолог декан хола билан гаплашиб ёқамни ушлагандим.

Бу хола туя сийдигини барча  дардга даво деб биларкан. Рак касали мулла ўқиса тузаларкан. Машинани ўқитса авария бўлмас экан.

Бу холанинг қўлида ўқиётган талабаларга ачингандим.

Мана бу эса Тошми талабалари “заковат” намунаси. Гитлер яҳудийни ўлдиргани учун ўзбек студентиниг ижобий қахрамони!!!

Нега ўзбек студент ўз фанидан балони ҳам билмайдию аммо, нуқул ҳижоб, соқол хақида ўйлаб толибонча юриш-туришга интилади. Нега журфак ва филфакни ҳатм қилганлар филолог ё журналист бўлмай, тоқатсиз рижол, муллабачча, ё жоҳил отинойига айланиб, ботқоқда йўқолиб кетади? Бу саволларга жавоб берсам.

Шу мавзуни  элтузда очган  ҳаракатсиз, қўрқоқ талабага бир оғиз гап!

Кунингни мана шундай бетайин система бошқариб, контроль қилишига қўйиб берган сен ва сенинг яқин курсдошларингга!

Ўрнингда бўлганимда (бўлганман ҳам), гуруҳим билан ЛОМ-МИМ демасдан чиқиб кетардим. (Баъзан гуруҳ панд берган, бир ўзим чиқиб кетган пайтларим ҳам бўлган).  Боз устига на уларнинг гапи, на бир сенга ёқмаган система сени ўз домига тортиб кетишига сен мажбур эмассан! Демак, сенинг танловинг мана шу системанинг қули бўлиш бўлган! Аслида ниятинг шу!

Сен киргунингча, кучли билим олиб кирасан (11 йил демайман, 2 йил – репетитор билан). Диплом олиш дарду ҳаёлинг бўлади. Дипломинг ва рўмолинг бўлса яхши жойдан эр чиқади (кўпингнинг фикринг шу, акс ҳолда танловингда сифат бўларди!). Агар китоб кўп ўқиб, савия қилганингда эди, устозинг сенинг устингда нолимасди, сенинг оқимингга қўшиларди! Ҳаракат бўлардинг!

Унутма – тарихдан маълум: ТАЛАБАЛАР ЭНГ КУЧЛИ АРМИЯ!

Уларда куч бор, янги ғоя (каллаларинг бўлса агар) бор, ёшлик ва энергия бор!

Системани ўзгартирадиган 5-6 йилдан кейинги – дипломини қўлига олган сен эмассан! Системани ўзгартирадиган бу – ҳозирги қарорида қатъий турган, нолимай, куч бўла олган янги СЕНсан!

Қўлингдан келса кейинги талабалар авлодини шундай системадан қутқар!

Уй ижараси ошгани ҳақида

Капитализмда хусусий мулк – муқаддас. Бозор экономикаси талаб ва таклиф деган мантиқ асосида ишлайди. Тошкентлик Рихситилла ўз мулки бўлган уйни истаса, бозор кўтарган нархда истаган одамга беради.

Икки хонали уйни 1000 долларга ўрисга бергунча деҳқонободлик истудент бачаларга ярим нархида бериши керак эди, деб, ақл ўргатиш қонунга ва бозор иқтисоди қоидалирига тўғри келмайди.

Рихситилла уй сотиб олганида «уй қиммат экан¸ кўплаб кўмаклашиб ëрдам берворийлик¸ бечорани елкаси зирқирамасин,» деб, ҳеч ким айтмаган. Уй фақат паспортига қашшоқ деб ëзилган ўзбекка ижарага берилсин деган қонун ҳам йўқ. Қолаверса, фақат тест ëдлашдан нарига ўтмайдиган, микрофон тутиб жамият ривожи ëки Россия босқини ҳақида савол берсангиз: «сиëсатга арлашмайман» ëки «Зеленский –  клоун» дейдиган умуртқасиз яратиқлар қурби келса ўқисин, бўлмаса, кўрпа тўшагини кўтариб, деҳқонободга қайтаверсин.

Рост24га интервю берган аксар ëшлар «сиëсатга аралашмайман», деб, ҳўл совун каби журналист қўлидан сирғалиб қочиб кетишди. Сиëсатга сен аралашмасанг, сиëсат сенга аралашади. Ўзбекистоннни Россиянинг орқа ҳовлисига айлантирган ҳукумат сиëсатига қарши чиқдингми? Ўзбек раҳбарияти¸ хусусан Сапоевнинг Жириновский кўтига лаган тутиб ялтоқланганига эътироз билдирдингми? Йўқ албатта. Ë ота энанг эътироз билдирдими? Йўқ албатта.

Ота-онанг сайловда кимга овоз берди? Албатта, ҳозирги раҳбарият ва унинг ўриспараст сиëсатига. Демак, сен кўчада кўрпа-тўшак кўтариб саргардон бўлишга лойиқсан.

Умуман, дунë таълим тизимида ҳеч қандай рейтинги бўлмаган ўзбек институтларида ўқидинг нимаю, ўқимадинг нима. Эртага сендан ўрисқул, ватансевмас, ўз соҳаси ўрнига чўпчак ëдлаб кинначига кўрмурид бўладиган жоҳил ўсиб чиқса. Нега Рихситилла чўнтагига кирадиган 1000 доллардан воз кечиши керак. Нега ўзининг ремонт қилинган квартирасини истудентларга бериши керак? Ҳар ой Рихситилла квартира ҳақини сўраб борганида «пулим йўқ эди, жичча сабр қилинг», деган дийдиë эшитиш учунми? Ëки 40 квадратлик уйга 12 талаба кирволиб, резинка квартирага айланиши учунми? Тарозига қўядиган сабаб борми? Йўқ албатта. Москвага эргашган Тошкент аллақачон кўз ëшларга ишонмай қўйган. Хонқада бир мақол бор «Дойим (Тоғам) новвой, пул берсам, нон беради». Новвой тоға ўз жиянига ҳам нонни пулга сотади. Бунинг маъноси – капитализм. 

Аммо инсоний қиëфали, социал ҳуқуқлар кафолатланган швед ëки немис капитализми ҳам бор. Бу давлатларда олий ўқув юрти ва ëтоқхона харажатларини  давлат кўтаради. Камбағалнинг бошини силайдиган ҳам ҳукумат. Аммо бундай ҳукуматга эга бўлиш учун бу мамлакат ҳалқи сиëсий фаол бўлиб сайловда овоз беришди. Намойишларга чиқишди. Ҳукуматларни онтаришди. Хуллас, эркинлик фаровонлик¸ ижтимоий ҳимоя ва инсоний яшаш учун курашиш керак. Кетмон дастасини ëшулли қилиб қўйсанг ҳам сиғинадиганларнимг умри азоб-уқубат билан ўтади. Курва Кокаин. Чао Помпиду. Аувф ви ди зейн.

Диққат билан ўқиганларга абригадо.

Наҳанглар ҳақида

Лавозимга ўтирган одам ойликка яшамаслигини ҳамма билади. У алал оқибат  катта ўғри бўлиб етишади. Буниям ҳамма билади. Кейин у пул  ва мансаб кучидан қутуриб, атроф жониб учун хатарли махлуққа айланади. Айнан шундай пайтда уларни қамаб қўйиш зарур. Албатта амалдор дегани фаришта эмас, у ўғирламай ëки таъмагирлик қилмай тура олмайди. Энг бой ўзбек амалдори ҳам  чет элга борганида отель сочиғи ва халатини ўғирлаганини элчихона ходимлари билади. Чунки кўзи оч уларнинг. Аммо ўз таъмагирлик иштахасини тия оладиганлари ҳам бор. Камроқ ўғирлайдиганлари бор. Гап улар ҳақида эмас. Гап Ўзбекистонни ямлаб ютаман деган кашалот наханглар ҳақида.

Онам Ўзбекистон. Тонгда чиққан қуëш пешонангни  ярқиратсин. Мамлакат ойдинлари рўшнолик кўрсин! Аммо,  қуëш  нурини кўриш ўғриларга насиб қилмасин. Уларга зиндон зулмати эш бўлсин.

МС. Омин!

Севги ҳақида

Севги ҳақида сас чиқариб гапириш шартмас. Севги ҳақда сиз учун кўзингиз табассумингиз ва ҳаракатларингиз гапиради. Палончини севдим, ўлдим, куйдим деб бақир-чақир қиладиганлар хақиқий ошиқлар эмас. Ўз севгилиси учун ҳисларини сассизча армуғон қиладиганлар ҳақиқий ошиқлардир. Ички ишлар вазирлигидаги соҳибжамол бу ëзувларни ўқиб, Мона Лиза каби ним табассум айласа кифоя. Токи сирлар очилсин. Маълумотлар сизсин,  ташқарига. Бу сирни сақлабон нетгумдир охиир, олиииб тупроққаму кетгумдир охиир.

МС: Оға қисингонла нишатсин?

Агар хафа бўлиб ғам ғуссага ботган бўлсангиз. Ишингиз юришмаган бўлса. Бошлаган ишингиздан самара кўрмай зарар кўрган бўлсангиз ëки ниманидир ўғирлатган бўсангиз  жудаям умидсизликка тушманг. Биринчидан иши юришмаган одам битта сиз эмас. Пулини  бозорда ўғирлатган афанди хотинига айтган экан: “Бугун бозорда ҳамма пулини олдирди. Шулар қаторида менам” деб.  Оҳ воҳ мани итариб кетишди, деб ҳаммага гапириб одамларни вохтини оманг. Одамларни дарди ўзига етади. Сизники ту матч. Демак Рассом Туздан тавсия: Агар сени ғам ғусса босса шундоқ соатга қараб тахминан бир соат олисларга (осмонга, булутга,  кўчага, боғга, дарахт ëки тувакдаги гулга) қараб жиииим ўтир. Ўшанда сенинг аҳволинг  масалан миллиардер Алишер Усмоновники билан бир ҳил бўлади.

Қиссадан ҳисса: Бу дунë ташвишини унутган пайтда бой ҳам, камбағал ҳам, золим ҳам, мазлум ҳам, ғолиб ҳам, енгилган ҳам тенглашади.

Бугун чўнтакда турган телефонимни автобусдса кимдир техничний қилиб ўмарибди. Ўғрини кимлигини ҳам билмаганим учун у ҳали қамағда эмас. Телефоним ҳам йўқ, (ичида уятсиз расмлар бор эдия)

MС: Ўзи тема новви ади ёшулли?

Мавзу: Ақлсизлигимиз, қолоқлигимиз, муттаасиблигимиз ва жохиллигимиз ҳақида ëки қамоқ нимага керагу ва кимни кутяпти?

Имкон: Бугун барчамизда қолоқлигимиз , муттаасиблигимиз ва жохиллигимиз ботқоғидан чиқиб хузурли қалб аристократи бўлиш учун барча шанс мавжуд. Аммо кўпчилигимиз бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Сабаб: Чунки бизнинг қўлимиздан эркин одам каби яшаш келмади. Маълумотимиз йўқ. Маданият нималигини билмаймиз. Қолоқ ва жохиллигимизни эса қўполлик ва бировга қўл кўтариш билан компенсация қиламиз.

Қиссадан ҳисса:

Шу боис биз ўзимиз учун қамоқхона қурамиз ва бу қамоқхона ишлаб туришини таъминлаймиз. Чунки бизлардан баъзиларимиз ўз қўполлигида ҳаддан ошди. Ўз ичидаги ҳайвоний инстинктни енга олмади. Жахолатини жиловлашга ақли ноқислик қилди. Албатта бундай яратиқ жамиятдан ихота қилинади. Бу одам қамоқда сақланади. Қамоқ нима учун керак ва у кимни кутяпти деган савол жавоби ойдин бўлдими?

Сизга омад тилайман азизим. Оддийгина омад. Кўчада кетяпсиз сизни мошина  босиб  кетмади. Тасодифан ўрмонда мурдани кўриб қолиб полицияга хабар берганигизда сизни қотил деб қамаб қўйишмади. Сиз кеч қолган поэзд ағдарилди. Кема  чўкди. Учоқ портиллади. Сиз омадли бўлганингиз учун тириксиз. Спидга чалинмадингиз. Чернобилда нурланмадингиз. Сизни кимдир алдаб Сурияга жиҳодга ҳам юбормади. Сиз омадли жентельменсиз. Ишонмасангиз балкондан пастга қаранг автомобилингиз ғилдирагини ҳали ўмаришмади. Сизга омад ëр бўлсин.

МС Шўрда тормозо босип ални очип уринг потяни.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак! 

Тағин ўқинг
14 декабр 2020
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова коррупция билан боғлиқ бир қатор жиноятлари учун судланганидан сўнг ҳозир ...
26 ноябр 2023
Шоу лойиҳасидан кўрсатув ҳомийлари, ва продюссерлари босими остида бир неча истеъдодли ёшлар четлатилди. 12 финалистдан бири бўлган Влада Ким ...
9 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Омина» жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин Пардаев ишдан олинди. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг «Элтуз»да мавжуд бўлган 675-буйруғига ...
2 август 2019
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 25 июль куни АҚШ, Европанинг қатор мамлакатлари ва Ўзбекистон ҳукуматларидан Гулнора Каримова ва унинг ноқонуний ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...