Асосий мавзулар
22 июн 2021

БМТ ишчи гуруҳи: Қодир Юсуповнинг ҳибсга олиниши асоссиз

Яқинда БМТ ишчи гуруҳи 2018 йил охирида қамалган собиқ ўзбек дипломати Қодир Юсуповнинг ҳибсга олиниши ўзбошимчаликдир, деган хулосага келди. БМТ органи Ўзбекистон ҳукуматидан уни озод этишни сўради.

2009 йилда Ташқи ишлар вазирлигидан кетгунига қадар Совет Иттифоқида, сўнгра мустақил Ўзбекистонда 30 йил давомида дипломат бўлиб ишлаган Юсупов 2018 йил 3 декабрь куни Тошкент метрополитени йўлига сакраган эди. 

Юсупов омон қолди, аммо касалхонада эканида хавфсизлик хизмати уни сўроққа тутди. Бир неча соатлик терговдан сўнг гўёки у 2015 йилдан бери Ғарбнинг номаълум давлати учун жосуслик қилганини тан олган. 

Бир неча ой ўтгач, яширин суд жараёнидан сўнг Юсупов давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилиб, беш ярим йилга озодликдан маҳрум этилди.

2020 йил декабрь ойида инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат Жефри Робертсон БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳига мурожаат қилиб, ўзбек ҳукумати Юсуповнинг ишида инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини бузаётганини билдирди.

Мурожаатномада Юсуповнинг ҳибсга олиниши қонуний асосга эга эмаслиги ва унинг суд жараёни адолатсиз ўтгани таъкидланиб, иш батафсил баён қилинган. 

Ушбу қонунбузарликларнинг бир қисми маъмурий характерга эга. Масалан, Юсуповнинг ҳибсда бўлиш муддати бир неча бор узайтирилиши ва суд жараёни бир неча бор кечиктирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар етишмаслиги шулар жумласидан. 

Бошқалари жиддийроқ. Юсупов дастлабки ҳибсга олинганидан кейин 135 кун давомида ташқи дунё билан алоқадан узиб қўйилган, фақат битта, шахсий бўлмаган адвокат билан учрашган. 

Юсупов, шунингдек, хавфсизлик хизмати томонидан қийноққа солинганини даъво қилди. Бундан ташқари, дастлаб Юсуповга давлат томонидан тайинланган адвокат ўзини хусусий адвокат деб таништирди ва оиласига бу иш умидсизлигини билдирди.

Ишчи гуруҳнинг сўнгги хулосасига кўра, Ўзбекистон ҳукумати 12 мартгача бўлган муддат билан Юсупов иши бўйича батафсил маълумот олиш ҳақидаги сўровларга жавоб беришни кечиктирди. 

Тошкентнинг жавоби 23 апрелда келди ва гарчи муддатни узайтириш мумкин бўлса-да, Ўзбекистон ҳукумати буни сўрамаган. Ишчи гуруҳ “жавобни ўз вақтида топширилгани каби қабул қила олмаслиги”ни таъкидланган. 

Ишчи гуруҳ айбловларни рад этиш ва ўз хатти-ҳаракатларини оқлаш учун ҳукумат зиммасига далил юкини юклайди. Ушбу ишни муҳокама қилишда ишчи гуруҳ Ўзбекистоннинг кеч жавобидан норозилигини аниқ ифода этади ва буни жиддий айбловларга қарши чиқмаслик тўғрисидаги танлов сифатида изоҳлайди. 

Ўзбекистон ҳукуматининг жавоби, ишчи гуруҳнинг бошқа шикоятларидан ташқари, “жаноб Юсупов қандай ушлангани тўғрисида маълумотни ўз ичига олмаган” ва “тергов ҳибсга олиниши сабаблари тўғрисида ҳеч қандай изоҳ берилмаган”.

Ишчи гуруҳ фикрича, Юсуповнинг ҳибсга олиниши икки жиҳатдан ўзбошимчаликдир. Чунки у “қонуний асосга эга эмас, сабаби, зудлик билан суд органига тақдим этилмаган, у ташқи олам билан алоқадан узиб қўйилган, унинг шахсий буюмлари ордерсиз олиб қўйилган”. 

Ишчи гуруҳ, шунингдек, Юсуповнинг адолатли судга бўлган ҳуқуқлари, шу жумладан, унинг айбсизлик презумпциясига бўлган ҳуқуқи ва “айбини тан олишга мажбурланмаслик ҳуқуқи” бузилганини аниқлади. Охир-оқибат ишчи гуруҳ Юсуповни зудлик билан озод этишни талаб қилди.

Адвокат Робертсон ишчи гуруҳ баёноти “ўз махфий сиёсати ва лаганбардор судьялар шафқатсиз бўлишига йўл қўядиган мамлакат учун энг қаттиқ танқид” эканини таъкидлади. 

“Махфий сиёсатнинг хатти-ҳаракатлари жирканч эди, чунки улар руҳий касалликдан даволанаётган одамни айбини тан олишга мажбурлашга уринишди, сўнгра 5 ой давомида оиласи ва танлаган адвокати билан барча алоқаларини ман қилишди. 

Судьялар унга нисбатан қилинган қийноқларни текширишдан бош тортиб, қонуний итоаткорлар каби ҳаракат қилишди. Ушбу хулосаларга кўра, ўз вазифасини суиистеъмол қилгани сабабли бош прокурор истеъфога чиқиши керак”, деди адвокат.

Робертсон, шунингдек, “маҳбусларни полиция ёки хавфсизлик хизматлари билан бирга  ишлайдиган адвокатлар хизматига рози бўлишга мажбурлаш авторитар мамлакатларда кенг тарқалган ҳолат” эканини эслатди.

Манба: The Diplomat нашри

Тағин ўқинг
5 июн 2018
Президент Мирзиёев 30 май куни Тошкентда «Росатом» атом энергияси корпорацияси директори Алексей Лихачёв билан учрашувида атом электростанциясини Навоий вилоятида ...
22 октябр 2024
Россия ҳарбий флоти қочмоқда, Украин арслони рус боқувчисини ғажиб ташлади, Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси ўзбекларни Россияга урушида қатнашмасликка чақирди, Марказий Осиё бундан ...
3 апрел 2024
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси рахбарияти устидан навбатдаги шикоят мактуби Элтузга етиб келди. Уни тағин Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритиб, қозони ...
2 март 2020
Мансур Мировалев АҚШ давлат котиби Майк Помпео Марказий Осиё раҳбарларини қатағонларни қоралашга чақирган бўлса-да, экспертларнинг таъкидлашича, Пекиннинг минтақадаги таъсири ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...