Асосий мавзулар
25 ноябр 2021

ТВ шоулар устидан Калоновнинг президентга шикояти «маҳаллада дув-дув гап» бўлди

“Нуроний” жамғармаси шаҳар кенгаши раиси Рустам Калоновнинг 23 ноябрь куни президент Мирзиёев билан фаоллар учрашуви чоғида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ёр-ёр” каби ТВ шоулари устидан арзи тармоқлардаги баҳс ва пичингларга сабаб бўлди.

“Халқ балки биринчи ва охирги бор юзма-юз кўришган давлат раҳбарига ўзининг дардини эмас, телеканаллардаги ток-шоулар муаммосини айтадиган даврга етибмиз-ей..))” дея изоҳ ёзди бу ҳолатни кузатган, республика телеканалларида узоқ йиллар ишлаган журналист Шоҳира Ҳамро.

“Президент билан учрашган маҳаллий лидерлар ТВдаги кўрсатувлардан нолишибди. Тўғри, ҳукумат бу каналлардаги контентни ҳал қилади. Ва бу жамоатчилик вакиллари учун ҳозирги Ўзбекистонда ўша «бемаъни кўрсатувлар»дан бошқа муҳимроқ муаммо йўқ”, дея пичинг қилди “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имомова.

Телеграм канали блогери Зафар Солижонов эса Калоновнинг шу йилги президент сайловида ЎзЛиДеПни бир жинсли никоҳларни қўллашда айблаганини эслаб, “иккиюзламачиликдан баттар бу”, дея ёзғирди:

«Кўрсатувлар ҳақида гапирсам, бу ерда ҳам «маънавият»ни ёқиб олишни йиғиштириш керак. Ечими осон – ёқмаса, кўрма, бошқа каналга олиб қўй. Ҳеч ким сени мажбурлаётгани йўқ. Бу кўрсатувларнинг кўпларга фойда тегаётганини кўриб турибмиз. Ётволиб чет эл тажрибаси дейдиган давлатларда ҳам бу шоу бўлиши нормал ҳолат. Давлатдан сўз эркинлигини сўрашдан олдин ўзимизни цензуралашни бас қилиш керак»

23 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида маҳаллалар фаоллари билан учрашган президент Шавкат Мирзиёевга «Нуроний» жамғармаси пойтахт кенгаши раиси Рустам Калонов ТВ томошалари устдан шикоят қилиб, жумладан, қуйидагиларни айтган:

“Мана, муҳтарам президент, маҳаллаларга катта эътибор беряпсиз. Лекин бир фикр бор эди – “Севимли” телеканалида “Маҳаллада дув-дув гап” деган кўрсатув бор. Умуман бизнинг анъаналаримизга зид. Қандай қилиб уни оила даврасида томоша қилиш мумкин, ҳайронман. Шунчалик бир масалани муҳокама қилмоқчи экан, ўша маҳалласига бориб қилсин шуни. Яна “Ёр-ёр” дегани ҳам бор. Унда чиқиб хотинлар эр топаман дейди, эркаклар хотин. Яхши эркак бўлса, ўзи хотин топиб олади”.

Калоновнинг шикоятини тинглаган президент Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга бу юзадан топшириқ бериб: “Абдулла Ниғматович, ўзингиз назоратга олинг бу масалани”, деган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 сентябр 2017
Фарғона вилоятида ҳуқуматнинг ўқитувчи ва шифокорларни пахтадан қайтариш буйруғига қарамай, улар ҳамон далада қолиб пахта теришмоқда. Маълум бўлишича, шифокорлар ...
25 сентябр 2015
– Дунёда икки юздан ошиқ давлат бор, деярли барчасида тинчлик, саноқли давлатлардагина маълум сабабларга кўра нотинчлик холос. Юртимиз юз ...
21 феврал 2024
Россиянинг Воронеж шаҳрида сиëсий арбоб Владимир Анишчев 2018 йилнинг 21 февраль куни 82 ëшида ўлди. Анишчев 1991 йилгача Ўзбекистоннинг ...
6 декабр 2022
“Қонунлар тугаган жойда зулм ва тирания бошланади”, деган эди 17-асрда Британия бош вазири бўлган давлат арбоби ва ҳуқуқшунос Уилям ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...