Асосий мавзулар
9 феврал 2022

Тошкентлик фаол руҳий шифохонада сақланаётган Валижон Калонов билан гаплашишга муваффақ бўлди

2021 йил 3 феврал куни тошкентлик фаол Алексей Гаршин Самарқанд шаҳри яқинидаги руҳий касалликлар шифохонасининг ёпиқ бўлимида мажбурий даволанаётган жиззахлик фаол Валижон Калонов билан учрашишга ҳаракат қилди.

Бироқ Гаршинга Калонов билан учрашув шифохона раҳбарияти рухсат берган тақдирдагина амалга ошиши мумкинлиги билдирилди.

Бош шифокор ўринбосари бемор Калонов қатъий режимли бўлимда сақланаётгани учун, у билан кўришиш фақат унинг яқин қариндошларигагина рухсат этилишини билдириб, Гаршиннинг саволларига жавобан “Иди к чёрту! Сиз бизга ҳалақит бераяпсиз” дея кабинетидан ҳайдаб чиқарган.

Ҳовлига чиққан Гаршин темир панжарали очиқ дераза ортидан Калонов билан қисқа суҳбатлашишга муваффақ бўлган.

Валижон уни ноқонуний ушлаб туришгани, президентга туҳмат қилмагани, Хитойдаги уйғурларнинг аянчли аҳволи ҳақида айтганларининг ҳаммаси ҳақиқат экани, чунки Валижоннинг Гулжа шаҳридаги амакиси ҳозир Хитой қамоқхонасида сақланаётганини билдирган.

“БМТга арз қилинглар, мен ёлғон маълумот тарқатганим йўқ. Хитойда ҳамма туркийларни қамашмоқда, ўлдиришмоқда, менинг амаким ҳам Хитойда қамоқда, Хитой ҳақида айтганларимнинг ҳаммаси рост, уйғурлар озод бўлишини истайман, президентни ҳақорат қилганим йўқ. Президент Мирзиёев кетгунча шу ерда 10 йил қолсам керак. Мени бу ерда ўлдиришлари мумкин”, — деган панжара оркасида турган Калонов.

2021 йил 23 декабрь Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳри суди интернетда Ўзбекистон раҳбарияти ва Хитойнинг уйғурларга қарши сиёсатини кескин танқид қилиши билан танилган Валижон Калоновни руҳий касалликлар шифохонасида мажбуран даволаш тўғрисида ажрим чиқарди. 

Калонов 2021 йил августда хибсга олиниб, президентни ҳақорат қилиш ва Оммавий тартибсизликларга даъват қилиш жиноятларда айбланган.

Аммо жиноят иши, Калоновнинг “ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган” дея топилиши ортидан ёпилган.  

Eltuz.com 

Тағин ўқинг
19 сентябр 2021
Ўзбекистоннинг “Orient Group” компанияси билан боғлиқ бир йиллик тергов иши шуни кўрсатдики, унинг Ўзбекистон президенти билан оилавий алоқаси мавжуд ...
13 май 2023
2022 йил  22 Июл кун  ўзбек шоири ва сиëсатчиси Муҳаммад Солиҳни  Туркиянинг Ёлова шаҳридаги «Турк Дунёси сиёсатчилари учрашуви» номи ...
16 апрел 2019
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар суди 15 апрель куни ҳуқуқ фаоли, 68 яшар Аъзам Турғуновнинг ички ишлар ходими ...
15 январ 2021
Салом, азизларим. Ўтган галгидан кўра даврамиз яна кенгайганини кўриб севиндим. Яқиндагина 200 минг эдик. Мана, яна 4000 қўшилибди. Тўйда ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...