Асосий мавзулар
25 май 2022

«Элтуз» натижа: Наманган ДСБ бошлиғи ишдан кетди. Ходимларга муносабат ижобий томонга ўзгарди

«Элтуз» нашрида чоп этилган “Наманган солиқ тизимидаги наханглар” мақолалари ортидан, ниҳоят Наманган вилоят солиқ идорасидаги «вазият ижобий томонга ўзгарган». Бу ҳақида Наманган вилояти солиқ идораси ходими «Элтуз»га хабар берди.

Мактуб эгасининг ёзишича, “Элтуз” нашрида Наманган вилояти солиқ тизимидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида эълон қилинган иккита мақоладан сўнг, ниҳоят мамлакатнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари вазиятга эътибор қаратган.

Наманган Давлат Солиқ бошқармаси (ДСБ) бошлиғи Тилаволдиев Адҳам лавозимидан бўшатилган. Солиқ ходимларига бўлган муносабат ҳам яхши томонга ўзгарган.

Аммо, мактуб эгасига кўра, собиқ раҳбар эндиликда Фарғона вилояти ДСБ рахбари этиб тайинланган.

«Элтуз»га йўлланган мактуб

«Авваламбор, биз Наманган вилоят солиқчилари Сизларнинг қилаётган холис хизматларингиз учун кўксимиз ерга теккунча раҳмат айтамиз.

Наманган солиқ тизимида рўй бераётган коррупцион ҳолатларни ёритиб берганингиздан сўнг, мана бугун Тиллаволдиев Адхам Наманган вилоят солиқ бошқармаси бошлиқлигидан кетди.

Наманган вилоят аҳли битта катта порахўрдан қутилгани учун Элтуз оғадан жуда хам катта миннатдор. Ҳеч қачон халқ дардини, давлатчиликда бўлаётган адолатсизликларни ёритишда ва уларга чек қўйилишида кўмак беришдан чарчаманглар.

“Наманган солиқ тизимидаги наҳанглар” номли чиқарган постингиздан кейин биз ходимлар учун анча енгиллик бўлди.

Идорадаги раҳбарлар биз ходимларга яхши муомалада бўлиб қолишди, энг асосийси, соат 20-00 дан 21-00 гача идорада ҳеч ким қолмаяпти.

Кечқурун соат 20-00 да бошланиб 24-00 гача давом этадиган селектр йиғилишлари бўлмай қолди.

Мана бугун эса ҳаммани қувонтирадиган хабар, Тиллаволдиев бизни тарк этди, яъни Фарғона вилоят ДСБ га бошлиқ бўлиб ўтиб кетди.

Менимча, сизнинг чиқараётган постларингиздан қўрқиб, земляги ДСҚ раиси Кудбиевга бориб йиғлаган кўринади, наманганликлар мани сиғдирмаяпти деб.

Нима ҳам дер эдик, ишларига омад, фақат энди Наманганда қолган ўринбосарлари ва бошқа раҳбарлар ўзини билиб юришса бўлди.

Лекин, барибир шу кунгача қилган қилмишлари учун Республика ДСҚ дан ва Прокуратура органларидан хизмат текшириш тайинлашларини сўраб қоламиз, чунки унинг амалга ошириб кетган коррупцион жиноятлари учун биз кейинчалик ҳам жавоб бериб юришимизни истамаймиз».

Тағин ўқинг
11 декабр 2018
Ўзбекистонда дори-дармон савдоси энг даромадли соҳалар қаторида қолаётган бир пайтда давлатга қарашли “Дори-дармон” акциядорлик компанияси қарз ботқоғига ботиб бормоқда. ...
9 январ 2017
2016 йилнинг июлида Амстердам суди Takilant офшор компаниясининг Ucell мобил операторидаги 135 миллион АҚШ долларига баҳоланган 6 фоиз улушини ...
5 апрел 2019
Сизга омад тилайман, азизим. Оддийгина омад. Кўчада кетяпсиз, сизни машина босиб кетмади. Тасодифан ўрмонда мурдани кўриб қолиб, полицияга хабар ...
5 январ 2016
Янги йил арафасида Фэйсбук саҳифаси иштирокчилари «Тошкент гўзали»ни танлашди. Актриса Олеся Недобегова бу виртуал танлов ғолиби бўлди ва у ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...