Асосий мавзулар
22 феврал 2023

Хонқа ҳокими мақоми Олий суддан ҳам баландми?

Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич «суд ҳокимияти» деган тушунчадан мутлақо хабарсиз.  

45 ëшга кириб қўйган, Урганч давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети¸ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини хатм қилган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикасида суд қарорини ижро қилиш ҳокимлик учун мутлақ мажбурият эканлигини билмайди. 

Бу саводи ғовлаган ҳоким Ҳазораспдаги бой отаси жўнатган пулга коридорда ўқиган дейишди.     

Менга қара, Мурадбек Сапарбоевич, суд қарорини, бўлибам Олий судни ҳурмат қилиш ва югуриб бориб ижро қилишга мажбурсан.  

Шуни яхшилаб икки қулоғингга қуйиб ол.  Давлат – бу ўйинчоқ эмас. Олий суд ўз қарорларини шунчаки эрмакка чиқармайди.  

Қолаверса, сен Хонқанинг хони ҳам эмассаан. Давлат хизматкорисан.  Мартаба жиҳатдан Олий суд сендан анча устун. Сен қоринжа бўлсанг, Олий суд фил! Тушундингми? 

Мана бу эса Олий суд ажрими. Аниқ ëзиб қўйибди. Ажримда Mastura Doniyor Doston фермер хўжалиги илтимоси қондирилсин, дейилган.  

Яъни бу фермернинг ерини бошқага бериш музлатиб қўйилди деганидир.  

Ҳоким тўра бўлса «Олий судинга палонимни қўйдим» дея олий суд карорини менсимай фермер ерини аукционга қўйди.  

Хонқа туман ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич  алоҳида олинган территорияда ўзини яккаю ягона ҳукмдор деб санаëтган бўлса қаттиқ янглишади. 

Ўзбекистон ҳали буткул қароқчилар давлатига айланиб суд ҳокимиятини оëғига тош боғлаб дарëга чўктирилгани йўқ¸  

Хонқа тумани ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевичнинг давлатнинг олий органи бўлган суд ҳокимиятига қаршилиги моҳиятан давлатга хиëнатдир. 

Агар у ўқиган институтларда буни ўргатишмаган бўлса, бу қовоқ калла ҳокимга ақл ўртагиш яна Рассом Туз зиммасига тушди. @eltuz

Тағин ўқинг
1 октябр 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
20 июл 2017
13 июл куни Измирнинг Дикили туманида қадимий Рим даврига оид тарихий асарларни ўғирлаб кетаëтганликда айбланган Ўзбекистон ватандоши бўлган Н. ...
22 апрел 2020
Бугун – Халқаро Ер куни. Америкалик рэпер ва комик Лил Дики «Ер» (Earth) деб номланган анимацион клипида 30 дан ...
23 октябр 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Бир йил аввал ёзган эканман… У пайтлар дўстларимиз ёзган мақолаларга муносабат билдириб турардим, албатта самимий, чин ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...