жума,
20 декабр 2024
13 апрел 2024
Бўрижарда 3 киши чўкиб кетди
10-апрель куни Бўрижар каналининг Тошкент шаҳри Чилонзор туманидан ўтган қисмида уч киши, жумладан 5 ёшли бола ва унинг онаси чўкиб кетди, дея хабар бермоқда Элтузга ушбу қайғули хабарни йўллаган манба
Гувоҳларга кўра, 5 ёшли бола қирғоқда ўйнаб юрган пайти тасодифан сувга тушиб кетган. Буни кўрган онаси болани қутқариш учун сувга сакраган, бироқ кучли оқим туфайли аёл ҳам чўкиб кетган. Бошқа бир киши уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган, аммо уни ҳам сув оқими олиб кетган.
Манбанинг қўшимча қилишича қутқарувчилар бола ва аёлнинг жасадини топган, эркакни қидириш ишлари эса давом этмоқда.