сешанба,
24 декабр 2024
12 май 2024
Картина учун тўланган 45 миллион касал болаларга берилди
Кўриб турганингиз картина ким ошди онлайн аукционда 100 минг сўмга сотувга қўйилган эди.
Аукциондан мақсад “Сен кучлисан” лойиҳаси доирасида болалар онкологияси шифохонаси учуун электрокоагулятор харид қилиш эди.
Бу ускуна камида 40 миллион сўм туради.
Мақсаддан хабардор бўлган таниқли тадбиркор Бекзод Маматқулов аукцион болғачиси қадамларини кутмай картинани 45 миллион сўмга сотиб олди. Бу ҳақда Rost24 хабар берди.
Тадбиркор ўзи сотиб олган картинани ҳам “Сен кучлисан” лойиҳа ташкилотчиларига қолдирди.
Шу тариқа шифохона болалар онкологиясини бартараф қилувчи зарур ускуна билан таъминланди.
Ким ошди савдосида расм сотиб пулини болалар касалхонасига бериш тажрибаси Ғарб ва АҚШда азалдан бор ва бу жамият тарафидан олқишланади.