Асосий мавзулар
13 октябр 2024

Насия телефон, ёпилган лоток ва панжара ортидаги кўча – ЭП187

Салом қадрли мухлислар, ниҳоят Элтуз порталига ёғилаётган хатларни ўқиш навбати етиб келди. Бугунги мурожаатлар Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келган.  

Насия савдодан касал пайдо бўлур, нақд савдодан асал пайдо бўлур. Узум Насиядан қарзга телефон ҳарид қилган ҳаридор Элтузга шикоят қилмоқда.

“Мен Узум Насия фирмасидан 6 ой олдин Редми телефони харид килганман. Телефон тўловини ўз муддатида, ойма-ой тўлаб, 2 октябр куни қарздан бутунлай қутулдим. Шундай бўлса-да, компания менга аслида йўқ қарзни тўлашимни талаб қилиб хабарнома юборяпти. Акс ҳолда иш судга ошар экан. Адолат қарор топишида амалий ёрдам сўрайман” дея шикоят қилмоқда телефон эгаси.

Навбатдаги шикоят Сурхондарёнинг Шеробод туманидан. Чўянчи маҳалласига 3 ойдан буён газ баллон келмаяпти”

“Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Чўйинчи маҳалласига 3 ойдан буён газ баллон олиб келинмаяпти. Шаҳарга яқин ҳудуд бўлса-да, табиий газ билан таъминланмаган. Аҳоли газ баллон кечикаётгани сабаб қийналяпти. Газ идорасига мурожаат қилсак, “навбат билан берилади” дейишяпти. Кунлар совиётганда эрталаб иссиқ чой қилиб болаларни мактабга жўнатишимиз, ўзимиз ишга боришимиз учун шароит керак-ку! Газ баллон ўз вақтида берилишини сўраймиз” дея арз қилишмоқда чўянчиликлар.

Кейинги мурожаат ҳам Сурхондарёдан. Маҳалладаги лотоклар ёпилиб қолгани оқибатида қор ва ёмғир суви уйларга қараб оқяпти

 “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан мурожаат йўллаяпмиз. 2023 йил июл ойида Амир Темур кўчасида, катта йўл ёқасида ҳашар бўлиб ўтди. Ҳашарчиларнинг лоқайдлиги сабаб йўл ёқасидаги қор, ёмғир сувлари оқадиган лотоклар тупроқ билан тўлиб қолди. Бу эса ёмғир ва қор мавсумида маҳалла аҳлига катта муаммолар келтириб чиқарди. Эндиликда қор, ёмғир сувлари ариқ йўқлиги сабаб уйлар ичига қараб оқяпти. Шаҳарсозлик қонун-қоидаларида қор, ёмғир суви кетиши инобатга олинган-ку. Ҳокимликка қилган мурожаатларимиздан натижа бўлмаяпти. Юқори идоралардан амалий кўмак сўраймиз” дея ёзмоқда термизликлар.

Кейинги мактуб Тошкентнинг Яшнабод туманидан. Янги уйга кўчиб ўтганлар, ширкат ходимларининг тинимсиз безовта қилиши етмагандек, уйлар атрофи темир панжара билан ўраб олинганидан ташвиш билдирмоқда.

«Биз Яшнобод туман 58-ҳарбий шаҳар, Илтифот кўчасида турамиз. 

Маҳалламизга «Голден Ҳоусе» компанияси «Ассалом ҳаво» уйларини қурди. 2 йилдан бери кеча-ю кундуз тақиллатиб тинчликни бузгани камдек энди бутун бошли кўчани чамбарак қўйиб тўсиб олган. 

Маҳаллаком, ҳокимият ҳам долясини олган шекилли,индамайди.» Дея ёзмоқда Яшнабод турғунлари.

Сўнгги мактуб ҳам Тошкент шаҳридан. Янгиҳаёт тумани турғунлари янги ётқизилган асфалт сўқмоқни қурувчи ширкат ходимлари бузиб, ташлаб кетишганидан нолишмоқда.

“Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Туман ҳокимлиги Спутник-6 мавзеси аҳоли учун пиёдалар йўлаги – тротуарни асфалтлаб чиройли ҳолга келтириб берганди. 5-метро бекатига тегишли иншоот қурилишида қурувчилар тротуарларни бузиб, шу аҳволда ташлаб кетишди.  Бу йўл энди ёзда чанг, қишда лой… Аҳоли сўровига мувофиқ тротуарни аввалгидек обод ҳолатга қайтаришларини сўраймиз”.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мурожаат эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифа шаклида очилган. У ерга хатлар учун махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда ютубдаги каналимиз обуначилари сони 683 мингдан ошди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз спонсорлик тугмаларини, Суперчат, супер стикер ва супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
19 апрел 2023
Рассом Туз
16 май 2016
Бу ҳақда маълум қилган РМК президенти, Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Борис Кравчук: ...
1 январ 2018
Жорий президент Мирзиëев 22 декабрдаги нутқида, ўтган 25 йил қайтиб келмасин, дея феълан Каримов меросини ахлатга улоқтирди. Ижтимоий тармоқнинг ...
12 апрел 2024
Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгач, табийки, рус миллатига мансуб аҳоли ҳам Туркистон ҳудудларига кўчириб келина бошланди. Мустамлакачилар ҳеч ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...