Асосий мавзулар
18 декабр 2024

Рус генералини ўлдиришда ўзбек айбланмоқда

Россия Федерал ҳавфсизлик хизмати (ФСБ) Тергов қўмитаси мамлакат Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари қўмондони генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчисини ўлдиришда гумонланувчи шахснинг қўлга олинганини маълум қилди.

Махсус хизмат маълумотига кўра, гумонланувчи Ўзбекистон фуқаросидир. ФСБ тергови иддаоларига кўра, уни Украин махсус хизматлари ёллаган. Тергов қўмитаси шунингдек, қўлга олинган шахсга 100 минг доллар тўлаш ҳамда Европа иттифоқ ватандошлиги ваъда қилинганини баён қилди.

Тергов қўмитаси хабарига кўра, гумонланувчи генерал яшаган уй подъездида қўйилган электр самокатга бомба жойлаштирган, шунингдек, Игорь Кирилловни кузатиш учун бир машина ижарага олган ва унга кузатув камерасини ўрнатган.

Россия тергови шунингдек ушбу тасвирларнинг Днепрдаги рус Генералини йўқ қилиш амалиёти ташкилотчиларига узатилганини даъво қилмоқда. Тергов қўмитасининг билдиришича, ҳарбийларнинг подъезддан чиққани ҳақида видеосигнал келиши биланоқ, портловчи қурилма масофадан бошқариш орқали ишга туширилган.

ФСБ гумонланувчининг сўроқ қилиш жараёнини акс эттирувчи видеони ҳам намойиш қилди, лекин Ўзбекистон фуқаросининг исми ошкор этилмади. Видеода ўзбек йигити чала рус тилида Украин махсус хизматлари томонидан ёлланганини ўқиб беради.

Бу йигитнинг рус генерали ўлимига қанчалик алоқадорлиги ва унинг гапи қандай шароитларда тасвирга олингани Элтузга маълум эмас. Шунингдек, унинг воқеа содир бўлган бир куннинг ўзида қўлга олиниши ҳам саволлар уйғотади.

Ўзбекистон ИИВ эса ҳозирча мамлакат фуқароси қўлга олингани ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлади.

Россия ИИВ маълумотига кўра, генерал Кирилловни ўлдириш амалиётининг тахминий ижрочиси Москва вилоятининг Балашиха туманидаги Чёрное қишлоғида қўлга олинган.

Аввалроқ «Коммерсант» нашри ўз манбасига таяниб, генерал Игорь Кирилловни ўлдириш иши бўйича икки гумонланувчи қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

Нашрнинг суҳбатдоши жиноят жойидан олиб борилган излар орқали гумонланувчилар топилганини айтган. Кузатув камералари шубҳали машиналарни қайд этган. «Коммерсант» манбасининг айтишича, портлаш ташкилотчилари гумонланувчилар билан мессенжерлар орқали боғланиб, уларга СБУ билан алоқа қилувчи шахснинг маълумотини беришган.

Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари (РХБЗ) бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов кеча Москвадаги портлаш натижасида ҳалок бўлгани ҳақида Тергов қўмитаси хабар берди.

Портлаш 17 декабрь эрталаб, Кириллов яшаган уй яқинида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, портловчи қурилма подъезд ёнидаги скутерга ўрнатилган бўлган. Кейинчалик «Baza» телеграм канали портлаш лаҳзасини акс эттирувчи видеони нашр қилди.

Хуллас, энди Ўзбекистон меҳнат муҳожирларига босимлар ва тазйиқлар кучайиши кутилмоқда.  Эслатиб ўтамиз аввалроқ Элтуз Россиялик генерал Кириллов ва унинг ёрдамчиси ўлдирилгани ҳақида кучишлатар тизимларига боғланган телеграм-каналларидан иқтибос келтириб хабар берган эди.

Рус генерали Кириллов уруш қоидаларида тақиқланган кимёвий қуролларни Украинанинг тинч аҳолисига қарши қўллаб келгани билан танилган.

Кириловнинг буйруғи билан уруш бошидан бери кимёвий қуролдан 4 минг 800 марта фойдалангани қайд этилган.

Илья Кириллов Россия Украинада уруш бошлаганидан бери ўлдирилган илк ўрис генерали эмас.

Россиянинг босқинчилик урушида ўрисларнинг камида 700 минг аскари ҳалок бўлди. Ноябр ойидаги маъумотга кўра шунинг 4338 нафари офицерлар, 477 нафари полковник рутбагидагилар, 8 нафари генераллардир.  

Тағин ўқинг
17 декабр 2019
10 декабрь куни тошкентлик 35 ёшли Амир Шарифуллин икки номаълум шахс томонидан машинада ўғирлаб кетилган ва қандайдир қўриқланадиган жойга ...
18 сентябр 2023
Қозоғистон аста-секин, лекин муттасил Россиядан узоқлашмоқда. У ерда русларга қарши кайфият ҳар соатда аниқроқ ва яққолроқ кучаймоқда, дея ёзди ...
26 апрел 2021
Замонавий ўзбек туркшунослигининг йирик вакили Андрей Кубатин 2020 йил 29 октябрда коронавирус хасталигидан вафот этганди.  2017 йилда олим Жиноят ...
14 июл 2016
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яна ўз сўрови ва унинг натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу галги сўровни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...