Шайтон-арава минган америкалик талабалар 125 йил олдин Самарқандга қандай етиб олди
Американинг икки шоввоз ватандоши Томас Гаскел Аллен (Thomas Gaskell Allen) ва унинг дўсти Уильям Луис Сахтлебен (William Lewis Sachtleben) 1890 йилнинг июнида Нью Йоркдан Ливерпульга кемада келиб дунë бўйлаб 3 йил давом этган саëҳатини бошлашди. Икковлон 1891 йилнинг кузида Европани кесиб ўтиб ўша пайтда рус ишғоли остида бўлган Марказий Осиë тупроқларига етиб олишди.
Саëҳатчилар бугунги замонавий Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон жойлашган ерларнинг барисини кезиб Қошғар орқали Хитойга ўтиб кетишди.
Улар фотога олган тасвирларда Марказий Осиëда ҳизмат қилган рус ишғолчи генерали Куропаткин, ҳамда Самарқанд ва Тошкентдаги чор губернатор саройлари акс этган.
Юрткезарлар Марказий Осиëдаги қадим шаҳарларининг муҳташам кўринишларини, ишғол остидаги юртнинг колониал турмушини фотоаппарат шишасига мухрлашади.
Бугунги тил билан айтганда бу фотографиялар селфи суратнинг бир тури эди. Аммо бу селфи гўзал композицияга эга бўлгани ҳолда “ташкиллаштирилган”, “ялтироқ” шодонликдан узоқ эди.
Бугун орадан 125 йил ўтиб чет эл сайëхининг Ўзбекистонда бу қадар эркин ҳаракатланиши ва бемалол сурат чекишини фақат орзу қила оламиз холос.
19-ноябр. Велосипедларни Сирдарëда сузадиган паромга юкланиши. Паром икки ясси қайиқ устига ўрнатилган.
Фотографиялар: manybooks.net. Таржима: Арт Дурбин
Акмал Ризаев,
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси,
Eltuz.com