Document UZ
25 октябр 2017

Андижонда мактаб ўқувчилари «Мажбурий ижро» биноси атрофини тозаламоқда

23 октябр куни «Элтуз» нашрининг мобил мухбири жўнатган фотосуратда супурги кўтарган мактаб формасидаги бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини кўриш мумкин.

Фото: eltuz.com
Фото: eltuz.com

Улар Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги «Мажбурий ижро бюроси» Андижон вилоят бошқармаси шаҳар бўлими биноси жойлашган кўчани тозалашмоқда.

Шаҳар мактабларидаги минглаб ўқитувчилар пахта теримига ва теримчилар ёллашга сафарбар қилинаркан, Андижон шаҳрида ўқувчиларнинг кўча тозалаётганини тез-тез кузатиш мумкин.

Вазиятни чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилган, «Элтуз» нашри мухбири, шахар ободонлаштириш бўлими ходимларини излади.

Ободонлаштириш ходимлари маошларини кутишмоқда. Фото: eltuz.com

Уларни йўл чеккасида, иш қуролларини йиғиштириб, формаларини тагларига солиб ўтирган ҳолда топди.

Улардан бирининг «Элтуз» мухбирига айтишича, Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлими хизматчилари анча вақтдан бери ойликлари берилмаётгани боис, шу тарзда бепул мажбурий ишлашни тўхтатишган.

Шу пайтга қадар вилоят ҳокими буйруғи билан хафтанинг исталган куни ўтказиладиган «шанбаликлар»га Андижонда асосан мактаб ўқитувчилари жалб қилинарди.

Ўқитувчилар пахта теримига жалб қилинаркан, улар ўрнини аста секин дарсхоналарда «бекор ўтирган» мактаб ўқувчилари эгалламоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 апрел 2016
Ўзбекистон телеканаллари орқали бир неча марта намойиш этилган, «ўз йўлидан адашганлар, диний экстремистлар, Ватан хоинлари»га бағишланган «Қиёматга қолган қарз» ...
20 июл 2017
13 июл куни Измирнинг Дикили туманида қадимий Рим даврига оид тарихий асарларни ўғирлаб кетаëтганликда айбланган Ўзбекистон ватандоши бўлган Н. ...
17 октябр 2015
Малоҳат Эшонқулова Мустақил журналист, Eltuz.com 5 сентябрь, 2015 йил. Тунги соат 24.30. Эшик тақиллади. Қарасам, Урлаева. “ортимдаги айғоқчиларим дам ...
22 апрел 2016
«Правда востока» газетаси Тошкентда миллий инновация тизими масаласида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманда хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этганини билдирди. Ана ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...