Document UZ
24 май 2021

Литва Ryanair учоғининг Беларусга мажбурий қўндирилишига оид тергов бошлади

Литва Бош прокуратураси Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга парвоз қилаётган учоғи миналаштирилгани иддаоси билан Минскда мажбуран қўндирилиши ва йўловчиларга нисбатан халқаро ҳуқуқларга зид муносабат юзасидан жиноят иш қўзғади, иш Литва Жиноят кодексининг икки моддасига асосан очилган.

«Самолётни гаровга олиш ва одамларга нисбатан халқаро ҳуқуқларда тақиқланган муомала қилиш бўйича судгача тергов иши бошланди», деди Литва Бош прокуратураси коммуникация бўлими бошлиғи Эляна Мартинонене 24 май куни.

Ўз навбатида, Литва полицияси бош комиссари ўринбосари Арунас Арлаускас ҳам ҳаво кемасини гаровга олиш инциденти бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида баёнот берди. «Жиноят иши қўзғатилди. Шу бугуноқ экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг айримлари гувоҳ сифатида сўроқ қилинади», деди у.

Полиция ходимига кўра, самолётда катта эҳтимол билан зиддият келиб чиққан, жанжал чоғи учоқда портловчи мослама борлиги эълон қилинган. «Бу Минскка қўниш сабабларидан бири эди», деди у. Эртаси куни кечқурун Литва полицияси Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича судгача тергов бошланганини эълон қилди.

Афинадан Вильнюсга парвоз қилаётган учоқ экипажи 23 май куни беларуслик диспетчерлардан самолёт бортининг миналаштирилгани ва Минскка қўниш лозимлиги ҳақидаги топшириқни олишади. Лайнерни қарши олиш учун Беларуснинг МиГ-29 ҳарбий учоғи ҳавога кўтарилди.

Минск аэропортидаги хавфсизлик хизмати учоқ бортида ҳеч бир шубҳали нарсани аниқламади ва беш соат ўтгач, парвознинг давом этишига рухсат берилди. Бироқ Беларус кучишлатарлари Nexta телеканалининг учоқда бўлган асосчиларидан бири ва бош муҳаррири Роман Протасевич ва унинг қайлиғини қўлга олишди.  

Беларусда журналистга нисбатан жиноят иши очилган, уни экстремистик фаолиятда айблашмоқда. Протасевич террорчилар рўйхатига киритилган.

Манба: www.dw.com

Тағин ўқинг
6 январ 2024
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам карвонсаройга айланди. Вазир бўлиб кўрмаган ким бор! Рассом Туз
28 апрел 2020
Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этмаган мансабдор шахсларга жарима солишни кўзда тутган қонун лойиҳаси Ўзбекистонда яшовчи рус тилли ...
3 май 2019
Ўзбекистонда Москва расмий нуқтаи назарини тарғиб қилувчи Вести.уз сайти  30 апрель куни 18 нафар маданият арбоби имзоси остидаги рус ...
24 март 2018
Сил (туберкулёз) касаллигига қарши кураш халқаро куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан ҳар йили нишонланадиган эсдалик санадир. Бу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...