Журналистика Университетининг лифти
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети биноси 9 қават. Лифтдан фақат профессор-ўқитувчилар ва ходимлар фойдаланиши мумкин.
Талабаларга эса зинадан фойдаланиб машқ қилиш таклиф қилинмоқда. Университет маъмурияти ҳар қадамда «жонли бурчак» ва «кинотеатр» кабиларга маблағ сарфламасдан 4-5 та тезкор лифт ўрнатиш ҳақида ўйлаганми?
Шу ўринда маълумот: зинадан чиқиб-тушиш кардиологик машқ эканлиги тўғри. Лекин бу 1-5 қаватли зиналар учун тўғри маълумот. Бундан баландга пиёда кўтарилиб тушиш ҳатто ёш организмга ҳам ортиқча ва зарарли юк.
Айнан шу сабабдан 5 қаватдан баланд уйларга ҳам лифт ўрнатилади ва бу жаҳон миқёсида қабул қилинган стандарт. Журналистика университети ҳам ҳеч бўлмаса шу тавсияга амал қилиб 5-9 қават учун алоҳида лифт қатновини йўлга қўйиши керак.