Document UZ
23 май 2015

Аъзам Фармонов: Қамоқдан мактуб

  1. Ўзим ҳақимда маълумот
  2. Нодемократик режим
  3. Мурожаат ҳуқуқи
  4. Демократик тузум ва сиёсий қарашлар

Жаноб Бош Котиб!

Мен Формонов Азамжон Турғунович 1978 йил туғилганман. 2001 йилдан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё вилояти бўлими раисиман. Менга 2006 йилнинг 2 май куни қамоққа олиш Ўзбекистон Республикаси ЖКни 165-моддаси билан жиноят иши очди ва 2006 йилни июн ойида Янгиер шаҳар суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум этилдим. Суд давомида менинг барча қонуний талабларим судга қадар барча тергов харакатлари ноқонуний бўлиб ўтди. Суд залида ўз ҳуқуқларимни талаб этишим, очиқчасига суд залида менинг иштирокимсиз бўлиб бутунлай ноқонуний тарзда ўтди. 2006 йилнинг 17 июл куни 71 сонли манзил колонияси яъни Жаслиқ қамоқхонасига олиб келишди. Бу ерда мени шафқатсиз руҳий ва жисмоний қийноқлар остида кутиб олишди. Бу шафқатсиз руҳий ва жисмоний қийноқлар муассаса бошлиғи ёрдамчилари ва уларни қўл остидаги ходимлар томонидан амалга оширилди. Мени 35 кун давомида карантин ҳолатида ушлаб тинимсиз руҳий ва жисмоний қийноқлар билан ушлашди. Карантиндан чиқгач бир неча бор изоляторга (интизомий бўлинмага) ташлаб менга шафқатсиз жисмоний ва руҳий қийноқ ўтказишди. Бир неча бор инсонпарварлик акти амнистиядан маҳрум этиб доимий равишда менга нисбатан руҳий ва жисмоний қийноқлар остида ушлаб келмоқда.

Жаслиқ қамоқхонасида маҳкумларнинг умуман мурожаат ҳуқуқлари йўқ. Ариза шикоят ва бошқа барча ҳуқуқларини очиқчасига паймол қилишмоқда. Муассаса ички кун тартиби фақат маҳкумларга руҳий ва жисмоний қийноқлар қўллаш учун муассаса маъмурияти томонидан бир томонлама жорий этилган.

Муассаса ички кун тартибига биноан ҳоҳлаган маҳкумни муассаса маъмурияти ходимлари қоида бузар сифатида айблаши ва уни изоляторга қамаб ҳоҳлаганча руҳий ва жисмоний қийноқлар ўтказиш ҳуқуқини беради.Бу режим шу даражада тузилганки унинг бирон бир ҳолати демократик тузумга жавоб бермайди. Эрталабки уйғониш, бадантарбия, нонушта махкумлар сайр қилиши барчаси қаттиқ бақир-чақир ва руҳий босим остида амалга оширилади. Маҳкумларни еб-ичиши ва кийим кечаклари ўта хароб аҳволда. Телевизор ва радио тинглаш ҳам руҳий қийноқ остида амалга оширилади. Маҳкумлар қиш кунлари -42-40 ли совуқда ҳам мажбуран сайр қилишади. Маъмурият вакиллари пахтали шим ва иссиқ кийимлар кийиб маҳкумларга эса юпқа кийим бош бериб қийноққа солишади. Жуда кўп маҳкумлар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят Ижроия кодекси, Жиноят Процессуал кодекси билан боғлиқ ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб яшашади. Маҳкумларнинг оила аъзолари учрашувга келганда ҳам ҳафталаб 10 кунлар баъзан 1 ой давомида навбат кутиб ўтиришади. Улар учун шароит чидаб бўлмас даражада. Хал.Қ.Хоч қўмитаси аъзолари ҳам маҳкумлар билан эркин гаплаша олмадилар. Чунки муассаса маъмурияти томонидан қилинаётган жиноятлар бунга асло йўл бермайди. Посилка ёки йўқлов бериш тартиби ҳам руҳий босим остида яъни уйдан келган маҳсулотлар қасддан титиб айримлари умуман ўз эгасига берилмайди. Турли баҳоналар билан.

Муассасада сиёсий маҳкумлар сони жуда кўп. Шу туфайли барча ишларни амалга ошириш пухта режа асосида амалга оширилади. Бу ердаги жиноятлар шу даражада кўпки санаб адоғига етиб бўлмайди. Фирибгарлик, товламачилик, ўғрилик, одам ўлдириш, баданга қасддан шикаст етказиш ва бошқалар…

Муассаса маъмурияти Ўзбекистон қонунларини бузиш ва оёқости қилиш билан бирга Демократик тузумга қарши уруш эълон қилгандек иш тутмоқда. Бу ишлар замирида Ўзбекистон Президентини беҳурмат қилиш, Ўзбекистон ҳукуматини халқдан йироқ эканлигини кўрсатиш. Демократик тузумни нотўғри эканлигини кўрсатишга харакат қилмоқда. Ҳар бир маҳкум ва уни ортида 100 лаб яқинлари бор. Улар бу ердаги адолатсизликдан қандай хулосага келиши мумкин. Юқоридаги ҳолатларни барчаси ким томонидан жорий этиляпти. 8 ярим йил мени бу қамоқхонада ўтиришим бу ҳолатлар бўйича мурожаат қилиб бўлмайди. Чунки мурожаат ҳуқуқи йўқ. Мурожаат қилганда ҳам ҳукумат президенти қўлига етиб бормайди. Шу туфайли сиз ва сиз орқали Ўзбекистон Президентига ва ҳукуматига мурожаат этмоқдаман. Бу ердаги жиноятлар гўёки юқоридан буйруқ остида амалга оширишмоқда каби қарашларга сабаб бўлмоқда. Мени ишочим комилки бу ҳолатларга Ўзбекистон Республикаси Президенти бефарқ қарамайди ва бу қамоқхонада демократик режим ўрнатилади ва маҳкумларни мурожаат ҳуқуқлари тўлиқ таъминланади. Ҳукумат ва президент шаънини оёқ ости қилишга уринганлар аёвсиз жазосини олади. Мен ўз фуқаролик бурчим ва ҳуқуқ ҳимоячи сифатида балки бу сўнгги мурожаатим бўлиши мумкинлигини ва мени ўз ҳимояларингизга олишларингизни сўраб

Аъзамжон Формонов

Тағин ўқинг
17 январ 2020
Биров бир нима деса, дарров лаққа тушма. Кишининг гапига қулоқ сол, аммо билганингдан қолма. Етти ўлчаб бир кес. Бу ...
23 ноябр 2017
1 ноябрдан бошлаб пойтахт бозорларида аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари учун зарур бўлган айрим турдаги маҳсулотларнинг энг юқори нархлари ўрнатилди. Тошкент ...
3 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 2 ноябр куни Наманган вилоят радиосининг «Радиомақола» дастурида Озодлик радиоси хақида гап борди. деб хабар берди ...
7 октябр 2024
Мирзиёев «Тошкентни 8 миллион киши яшайдиган мегашахарга айлантираман» деди. Нега? Тирбандлик, мошн мўрисидан чиққан тутун ва бошқа юзлаб омиллар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...