Кундалик
3 ноябр 2015

Наманганликларга эркинликнинг сабабчиси ким экани эслатилди

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

2 ноябр куни Наманган вилоят радиосининг «Радиомақола» дастурида Озодлик радиоси хақида гап борди. деб хабар берди водийлик блоггер Азизбек.

«Айрим хорижий Оммавий Ахборот Воситалари бугун ўзларининг моғор босган микрофон ва камераларини Наманганга туғрилади» деб сўз бошлаган радио журналисти, гапни узоқдан бошлаб, «юртимизда тинчлик ва барқарорлик хамда демократия ва эркинлик асосида қабул қилинаётган қонунлар фуқароларнинг фаровон яшаши учун замин бўлаётгани» хақида тўлиб тошиб гапирган.

«Бироқ, Ўзбекистонимизнинг ютуқларини кўра олмайдиган, ўзини Садриддин деб таништирган тубан кимса, ёт бузгунчи гоялар асосида ёши 85 ёшдаги фалончи фистончи отахонга телефон килиб, уйи ноконуний бузилаётгани ва унга компенсация пули берилмаётганлиги тўғрисида интервю олган»

«Шу боис биз Отахоннинг уйига шу мавзу юзасидан ташриф буюрдик» деб эшиттиришни давом эттирган журналист, Отахоннинг ўғилларига сўз беради.

«Засекреченний номердан кўнғироқ бўлди. Мен хам Отамнинг таниши бўлса керак деб югуриб олиб бориб берибман телефонни. Ўзи аслида отам телефонни қандай ушлашниям билмайди ва билмасдан исмини айтиб куйибдида» дейди овозида надомат оханги билан катта ўғил.

«Отам фақат исмини айтди холос, кейин алоқа узилиб қолган, бошқа гап гапирганиям йўқ. Биз бу воқеадан жудаям қайғудамиз» деди йиғламсираб яна бир ўғил.

Ва нихоят, журналист микрофонни Отахонга тутди. Отахон хам гапни уруш даври қийинчиликларидан бошлади.

«Уруш фахрийсиман. Қорнимиз оч, устимиз йўқ бир холатда катта бўлдик. Хаттоки шахсимни тасдиқловчи хужжатниям 20 ёшимда олганман. Мана қаранг, қанақа гўзал хаётда яшаяпмиз! Президентимизга рахмат! Юртимизда кечаётган ободончиликлар мениям илхомлантиради. Телефонда гаплашишни мен билмайман болам. Ким билан гаплашганимниям билмайман. Бу ишимдан қаттиқ пушаймонман» деб гапини тугатди отахон.

Эшиттиришни якунлар экан радиожурналист фуқароларга юртимиздаги бу қадар тўкинлик ва эркинликнинг сабабчиси ким эканлигини яна бир бора баланд овозда эслатди ва Озодликнинг хоин ва ватанфуруш журналистларига умуман интервью бермасликка чақирди.

Тағин ўқинг
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Халқ таълим ҳомийси” кўкрак ...
12 май 2015
«Ака буни унутиб бўлмайди, хали хеч ким унутгани йўқ. Ёш бола хам билади. Ўққа тутилган машиналар хам хамон 25 ...
25 феврал 2024
Бугун ўзбекистонлик профессор олим ва мухолифат арбоби Ботир Норбоев вафот этган кун. У 2019 йилнинг 24 февраль куни 72 ...
17 январ 2020
Хитой ҳукумати инсон ҳуқуқларида ўзи учун экзистенциал таҳдидни кўради. Унинг шу муносабат билан қилаётган саъй-ҳаракатлари эса глобал кўламда инсон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...