Вояга етмаганларнинг теримга чиқарилаётганига оид янги далиллар
Кеча мажбурий пахта терими жумладан болалар эксплуатацияси авж олган Хоразм вилоятига рейдга чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқуловаларнинг қўллари қайириб олиб кетилгани фото ва видеокамералари тортиб олингани, жумладан ҳуқуқ ҳимоячиларини олиб юрган ҳайдовчининг ўғлини хоразмлик милиционерлар калтаклашгани ҳақида материаллар пайдо бўлган эди.
Шунингдек, бу юзадан ташвиш билдириб, халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари Ўзбекистон ҳукумати идораларига мурожаат этишган.
Фаолларнинг яна аниқлашича, ўтган ҳафтада вилоят расмийлари кўзбўямачилик қилишган, вилоятга Халқаро меҳнат ташкилотлари вакиллари борган пайтда пахта далаларидаги теримчиларни уйларига қайтаришган, ХМТ вакиллари кетгач тағин теримчилар мажбурий меҳнатга қайтарилган.
«ХМТ кузатувчилари Хоразмга йўл олиши билан маҳаллий ҳокимият вакиллари пахтага ётоққа жўнатилган ўқувчиларни, ўқитувчилари, шифокорларни ва барча теримчиларни вақтинчалик ортга қайтаради. Фарзанди пахтада эрта қайтганига хайрон бўлган она хам шуни айтди. ХМТ экспертлари кетганидан кейин эса барча теримчилар яна пахта даласига қайтарилган, – дейди Озодлик радиосига берган интервьюсида Малоҳат Эшонқулова.
Германияда жойлашган UGF ташкилотининг мазкур инцидент юзасидан ташвиш билдириб ёзган мактубида «Хорази вилоят раҳбарлари Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари ва раҳбариятни алдаётгани», Аниқланган фактларга кўра, вояга етмаган ўнлаб ўқувчи сентябрь ойи бошидан буён ҳар шанба-якшанба кунлари пахта теримига чиқарилаётгани аниқлангани айтилади.
Бугун қўлимизга улар далаларда олган фотосуратлар келиб тушди Eltuz.com уларни эътиборингизга ҳавола этади.
www.Eltuz.com