Асосий мавзулар
18 сентябр 2017

Нега бизда бола кўришни режалаш деган нарса йўқ?

Уйландингми тамом, бир йилдан кейин фарзанд кўрмасанг «бир балоси бор буларнинг» каби тавқи лаънатни қучоқлайсан.

Мана допустим, тасаввур қилинг синглим, сиз талабасиз, эрга берворишди сизни. Бир йилдан кейин эса фарзандли бўлдингиз. Олдинда энг ответственный 4 курс. Чақалоғи бор ёки хомиладор талабанинг билимни тўлиқ олиш даражасига ишонасизми? Нет канешна!

У бечора фарзандига тўлиқ меҳр бериб қарасинми ёки тўлиқ билим олсинми? Ну да, понимаю, ЎЗБЕК АЁЛИ ҲАММА НАРСАГА ЧИДАЙДИ! дейишингиз мумкин.
Нима мажбурми чидашга? Шу ишларни планлаштириб ақл билан қилса бўлмайдими?

Бугун бир танишим ишга кетишимдан олдин қарз сўраб келибди уйга, ўзи магистратурада ўқийди. Учта фарзанди бор, постоянно етишмовчилик уйида, ха жанавар, ўзинг бир студент бўлсанг, нима қиласан хозирдан учта фарзанд кўриб олиб?

Мени нотўғри тушунадиганлар ҳам бор албатта, я понимаю, там Аллоҳ ҳамма боланинг ризқини беради ва ҳк… Лекин, завтракда нон-чой ичиб кетишми ризқ?
Катта ўғилнинг кичкина бўлиб қолган кийимларини кийдиришми кичкина ўғилга?

4 та болани хор-зор қилиб ҳеч бирига етказа олмасдан, ҳаммасини ҳаёт ва тақдир оқимига ташлаб юборгандан кўра бир ёки иккита фарзандни яхши ўқитиб ҳамма шароитларини қилиб бериб тарбиялаган яхши эмасми?

Қийинчилик кўриб, катта бўлганларнинг ҳаммаси ҳам успешный одам бўлавермайди, ҳаёт бу кино эмас.

Бошқа тенгдошларида яхшироқ кийимлар, яхши овқатларни кўрган бола аламзада бўлиб ўсиши ҳам мумкин.

Отасининг рўзғорга етарли пул топмаётгани, онасининг эса бозор ва далага чиқиб пул топиб ҳамма нарсани «заправлять» қилаётганини кўрган бола ҳам эртага хотинга боқиманда бўлиш норма деб ўйламаслигига хечким кафолат бермайди.

Ўзига тўқ шароитдаги одам қанчага қурби етса қилаверади. Аммо баъзида жуда ночор оилаларнинг 5-6 тадан боласи борлигини кўриб сиқилиб кетаман. Ўз фарзандларини боқа олмайдди ота. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло шундай дейди: “…Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин.” (Бақара, 233).

Фарзандларни озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой билан таъмин этиш отанинг муқаддас бурчидир. Яна бир ҳолат, 19 ёшли йигит ва 18 ёшли қиз турмуш қуришди. Бир йилдан кейин иккита «бола»нинг қўлида бола. Фарзандни асрашни билишмайди, касал қилавериб азоблашади.

Больницага пули йўқ, қўй ёғи суртади… Зачем так делать, ёпта? Ўқи, бир касбни эгалла, бизнес қил, 3-4 сўм пул орттир, хеч бўлмаса болангни кашаси ва памперс учун бировдан қарз олмаслик (Ота онангдан ҳам сўрамаслик) холатига кел. Кейин кўрмайсанми фарзандни?

Лекин баъзида ғирт лапашанг, латталар фарзанд кўрганидан кейин бошида лампочка ёниб, кўчадаги гулянка даври тугаб, серёзныйлашади, кетини кўтариб харакат қилишни бошлайди, шу қийинчиликлар унга стимул беради, бундай инсонларни ҳам кўрдим.

Аммо ҳамма ҳам шундай эмас. Мен илгари сураётган темани албатта жамиятимиз қабул қилмайди. Ўртоқларнинг «Ҳа, бу янгилик борми?» «У бу нарса экдингми томорқага?» деган тупой саволлари тинчлик бермайди.

Маҳалла кўй ва ОДАМЛАР гапиради)) «Касал-пасалмикина» деб мийиғида кулиб қарайди сенга, тўртта боласини жулдур кийимларда еталаб кетаётган маҳалладаги Маҳпират опа…

Уларнинг ҳар бирига, «Йўқ, бизда ҳаммаси нормал. Фақат келинингиз ўқишни битириб олсин, мен боламни бекаму кўст таъминлайдиган холатга келиб олай», деб тушинтира олмайсан… фикрлар… фикрлар…

Нурбек Алимов
(Жудаям ëмон йигит)
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 феврал 2020
Рассом Кирпи
29 август 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 4-қисми шеърият ҳақида. Бироқ у ёшлигида рассом бўлишни орзу қилганини айтади. Шунингдек у маддоҳлик ...
3 апрел 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс устидан Тошкент шаҳри судида 2 апрель кунги маҳкамада, асосан, Ҳаётхон Насриддинов ...
16 декабр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com Таниқли хонанда Юлдуз Усмонова 12 декабр куни ўз таваллуд кунида президент Ислом Каримовга бағишлаб қўшиқ яратгани ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...