Асосий мавзулар
15 май 2020

Яна ер можароси. Бувайда ҳокими фермер ерини олиб қўйди

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ҳокими Бекзод Ибрагимов 2019 йил 28 январдаги қарори билан 2015 йилдан буён фаолият юритаётган “Сиддиқжонобод оқ олтин хирмони” фермер хўжалигининг ер майдонини давлат захирасига олиб қўйди. 

49 йилга ижарага берилган 80,89 гектар майдонда фермер хўжалиги раҳбари Набижон Шамшиддинов уч ўғли, келинлари, аёли, хонадонидаги жамики меҳнатга яроқли 15 киши билан деҳқончилик қилиб келаётган эди.

Ҳоким эса бу катта оиланинг ризқини таъминлаб келаётган ерини тумандаги “Қўрғонобод ҳамкори” ММТП ҳудудидаги “Жаннат диёр” фермер хўжалигига бириктириб берди.

Набижон Шамшиддинов адолатсизлик юзадан туман ва вилоят прокуратурасига шикоят қилганидан кейин прокуратура ҳоким қарорини бекор қилиш ҳақида протест киритди.

Шундан кейин ҳоким 2020 йил 26 февралда ўзининг аввалги қарорини бекор қилди. Бундан қувонган фермер яна ишга киришиб, ерларни ҳайдади, ғаллани сувга қондирди. Ҳатто бу орада 22 гектар майдонга чигит экишга ҳам улгурди.

Набижон Шамшиддинов туман ҳокими 2019 йил 26 мартда иккинчи қарорини чиқариб, фермер хўжалиги ерларини яна давлат захирасига қайтарганини билмасди.

Бу қарорга “Сиддиқжонобод оқ олтин хирмони” фермер хўжалигининг ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтмагани асос қилиб олинган.

Унда нега 2015 йилдан буён ишлаётган фермерга ер участкасига бўлган ҳуқуқ расмийлаштирилмагани масала энди чиқади. Хўп, бундай ҳуқуқ расмийлаштирилмаган экан, энди ерни дарҳол олиб қўймай, уни қонунийлаштириб бериш шунчалик қийинми?

“Хонадонимда ишга яроқли 15 киши бор. Чигитни экиб бўлдим. Нега чигит экилганда, буғдой пишиғига оз муддат қолганда ерим туман захирасига олиняпти? Пахта экишга ҳам бор маблағимни ўз ҳисобидан сарфладим-ку”, деб куйинади фермер.

Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати “Сиддиқжонобод оқ олтин хирмони” ер майдони давлат захира ерлари ҳисобига қайтарилишини Вазирлар Маҳкамасининг фермер хўжаликлари ерларини мақбуллаштириш тўғрисидаги 2019 йил 9 январдаги қарори билан изоҳламоқда.

Лекин ахборот хизмати берган маълумотда асос сифатида туман ҳокимининг прокуратура протести асосида бекор қилинган қарори келтирилган. Қолаверса, фермер хўжалиги ердан оқилона фойдаланмагани, турли хизматлар ва маҳсулотлар учун қарздор бўлиб қолгани иддао қилинган.

“Бу важлар мен шикоят қилишни бошлаганимдан кейин ўйлаб топилганга ўхшайди. Чунки менинг қўлимда “Агробанк”дан “қарздорлиги йўқ”, деган маълумотнома турибди”, дейди еридан айрилган фермер.

Фермернинг шунча айби бор экан, нега туман прокурори фермерга ерини қайтариш тўғрисида протест киритади? Бундан ташқари, жорий йилнинг 26 февралида туман ҳокими фермерга ерини қайтариш ҳақида қарор чиқарган. Орадан бир ой ўтиб эса яна ер олиб қўйиляпти.

Ажабтовур яна бир воқелик. Фермер хўжалиги ерлари захирага қайтарилган бўлса-да, фермерга туман ҳокимлиги томонидан ҳар йилги мажбуриятлари ҳисобидан 2 қути ипак қурти берилган. Ҳозирги кунда фермер оиласи билан ипак қуртини парвариш қилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 ноябр 2016
Ўзбекистон матбуотида фельетон жанри деярли йўқолиб бўлган, десак янглишмаймиз. Босма нашрлардаги бу нуқсонни электрон ОАВ тўлдиришга уриняпти, шекилли. Сўнгги ...
10 июн 2021
Бир-биридан мустақил манбаларнинг “Элтуз”га билдиришича, Ўзбекистон халқ таълимидаги коррупциянинг энг очиқ ва аёвсиз кўриниши чекка туманларда эмас, халқ таълими ...
10 сентябр 2017
9 сентябрь куни ХРВ вакиллари Хью Уилямсон (Hugh Williamson) ва Стив Свердлов (Steve Swerdlov) Хоразм вилоятига бориб, ўтган йили ...
31 август 2016
1995 йилнинг 26 июнидан бери Ўзбекистон МХХ раиси лавозимини эгаллаб келаётган 72 яшар Рустам Иноятов Каримов ўртадан кетиши билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...