Асосий мавзулар
10 март 2022

Cotton campaign коалицияси ўзбек пахтаси бойкотини бекор қилди

Берлинда жойлашган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари форуми ташкилоти 2021-йилда марказий давлат томонидан ўрнатилган Мажбурий Меҳнат топилмаганидан сўнг, «Cotton campaign” коалицияси ўзбек пахтасини бойкот қилиш чақириғини бекор қилмоқда.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари форумининг бугун чиққан «Ўзбекистон пахта теримидаги бурилиш нуқтаси: Марказий хукумат томонидан уюштирилган мажбурий меҳнат топилмади. Ислоҳотларни давом эттириш учун уюшмалар эркинлиги зарур» номли ҳисоботида пахта давлат томонидан мажбурий меҳнатсиз терилганини эътироф эътироф этган бўлса-да, кузатувчилар маҳаллий ҳокимият органлари томонидан мажбурлаш ва аралашув ҳолатлари, шунингдек, айрим мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлади. 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари мониторинги билан шуғулланадиган мустақил гуруҳлар рўйхатдан ўтиш ва эркин фаолият юрита олмайди, бу эса ютуқни хавф остига қўяди. 

Ўзбекистон ҳукумати ҳам, брендлар ҳам нафақат мажбурий меҳнатга чек қўйишни таъминлаш, балки текстиль саноат ривожланишига тайёр бўлган ишчилар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун кейинги қадамларни қўйиши керак. 

«Биз Ўзбекистон ҳукуматини фуқаролик жамияти учун майдон очиш ва глобал брендларни жалб қиладиган ҳамда меҳнат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган масъулиятли манбалар учун зарур бўлган қулай муҳитни яратишга чақирамиз», дейилади жумладан ҳисоботда.

Ислоҳотлар ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтиришини таъминлаш учун Cotton Campaign коалицияси брендларни Ўзбекистондан масъулиятли манбаларни жалб қилишга ундайди. 

“Тизимли, давлат томонидан мажбурий меҳнатга барҳам беришдаги бу ютуқ пахтачилик соҳасидаги инсон ҳуқуқлари бузилишини фош қилиш учун катта таваккалчиликка тушган Ўзбекистондаги жасур меҳнат ва ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан туртки бўлди. Уларнинг йиллар давомида қўрқмасдан кузатуви ва ҳисоботи бутун дунёни ўзбек меҳнаткашларини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилишга ундади”, – дейди Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари форуми директори Умида Ниёзова.

Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларининг 2009-йилда ўзбек пахтасини бойкот қилишга чақирган петициясига жавобан компаниялар ўзларининг муносиб меҳнат мажбуриятларни қабул қила бошладилар ва Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасидаги мажбурий меҳнатга қарши ишини бошлади. Ўшандан бери 331 та бренд ва чакана савдо компаниялари, жумладан, C&A, Gap Inc., H&M, Levi Strauss & Co., Tesco, Walmart каби жаҳоннинг кўплаб йирик брендлари ўзбек пахтасини бойкот қилиш мажбуриятини олди.

“Сўнгги 12 йил давомида юзлаб компанияларни ўзбек пахтасидан воз кечишга ундаганимиздан сўнг, биз Ўзбекистон пахтаси бойкотини бекор қилиш вақти келганини эълон қилишдан хурсандмиз,” дейди Responsible Sourcing Network ташкилоти рахбари ва Cotton Campaign асосчиларидан бири Патрисия Юревич. 

Энди компаниялар меҳнат ҳуқуқларга тегишли экспертиза ўтказиши ва Ўзбекистондаги манбалар бўйича ўз сиёсий қарорларини қабул қилиши керак”.

 “Ўзбек Форуми” ҳисоботида пахта давлат томонидан мажбурий меҳнатсиз терилганлиги аниқланган бўлса-да, кузатувчилар маҳаллий ҳокимият органлари томонидан мажбурлаш ва аралашув ҳолатлари, шунингдек, айрим мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлади. Бундан ташқари, дала даражасида мониторинг ва салоҳиятни ошириш билан шуғулланадиган мустақил гуруҳлар рўйхатдан ўтиш ва эркин фаолият юрита олмайди, бу эса тараққиётни хавф остига қўяди.

Ўзбекистонда уюшмалар эркинлигини чекловчи репрессив сиёсат ва бутун дунё бўйлаб тикувчилик ишлаб чиқарувчи мамлакатларда меҳнат стандартлари бузилишига олиб келган таъминот занжири амалиётини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати ҳам, брендлар ҳам нафақат мажбурий меҳнатга чек қўйишни таъминлаш, балки саноат ривожланишига тайёр бўлган ишчиларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун ҳам кейинги қадамларни қўйиши керак. Ўзбекистон пахта тўқимачилик маҳсулотлари учун жозибадор манба мамлакатга айланиш салоҳиятига эга, у янги замонавий жиҳозлар ҳамда етказиб бериш занжирининг тўлиқ кўриниши ва кузатилиши имкониятини таклиф этади.

«Бугун биз нишонлаяпмиз, аммо бизнинг ишимиз адолатли ва инсонпарвар саноатни ривожлантиришга ёрдам беришда давом этмоқда», деди Аллисон Гилл, Пахта кампаниясини бошқариш қўмитаси аъзоси. “Бизда етказиб берувчилар ва брендлар меҳнат амалиёти бўйича ҳақиқий шаффофликка эга бўлган ҳамда ишчилар ҳуқуқларига сармоя киритиши ва юқори меҳнат стандартларини сақлаб қолиши мумкин бўлган янги турдаги таъминот занжирини яратиш имкониятига эгамиз. Ишлаб чиқарувчиларни энг паст нархлар учун рақобатлашишга мажбурлаш ва ўз навбатида меҳнат стандартларини пасайтириш ўрнига, брендлар етказиб берувчилар ва меҳнат ташкилотлари билан таъминотнинг барча даражаларида муносиб меҳнатни таъминлаш учун адолатли сотиб олиш амалиётига асосланган масъулиятли бизнес моделини ишлаб чиқишлари керак.»

Cotton Campaign Ўзбекистондан маҳсулот сотиб олишни бошлашга қизиққан барча брендларни ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида, жумладан пахта фермалари, йигириш корхоналари, газлама фабрикалари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларида меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш учун инсон ҳуқуқларини синчковлик билан текширишга чақиради. мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мониторинг қилиш, шикоят қилиш ва бартараф этиш учун ишончли, мустақил механизмлар мавжуд.

“Биз Президент Мирзиёевнинг давлат томонидан мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва Ўзбекистон пахта секторини ислоҳ қилиш учун зарур бўлган тарихий ислоҳотларни ташаббускорлиги ва амалга оширишдаги раҳбариятини юқори баҳолаймиз”, деди Беннет Фриман, Cotton campaign ҳаммуассиси, АҚШ Давлат котибининг демократия, инсон ва меҳнат ҳуқуқлари бЎйича ёрдамчисининг собиқ ўринбосари. “Энди биз Ўзбекистон ҳукуматини фуқаролик жамияти учун майдон очиш ва глобал брендларни жалб қиладиган ҳамда меҳнат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган масъулиятли манбалар учун зарур бўлган қулай муҳитни яратишга чақирамиз”.

Тағин ўқинг
19 апрел 2018
Президент Мирзиёевнинг педагог ва шифокорларни мажбурий ишларга жалб этмаслик талабларидан сўнг Тошкентда 17 апрель куни ўтган йиғилишда бир неча ...
19 сентябр 2015
Бугун ижтимоий тармоқ орқали билдирилишича, кеча тушлик пайтида Андижон вилоятининг Мархамат туманидаги 31-мактабдан икки нафар биринчи синф ўқувчилари ўғирланган. ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари олиб киришга хоҳлаган одамга ...
23 март 2024
Москвадан даҳшатли хабар келди. Қуролланган одамлар «пикник» гуруҳининг концерти олдидан Москванинг «Crocus City» концерт залига бостириб киришди. Улар пулемёт билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...