Асосий мавзулар
28 сентябр 2023

Беҳзод Мусаев нега тергов қилинмаётир?

Бугунги мавзуимиз кўпчилик кутаётган, боғчаларга тарқатилган дори боис болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ муаммоларга оид.

Бироқ воқеанинг асосий қаҳрамонларидан бири Беҳзод Мусаев эса бу инқирозга ҳеч қандай алоқаси йўқдай бемалол юрибди. Одамлар ҳали «Док-1 Макс» сиропидан 65 нафар боланинг нобуд бўлганини унутгани йўқ. Мазкур фожиа ҳам  Беҳзод Мусаев пайтида юз берган эди. Яна бир муҳим нуқта: оз сонли одамлар Samo МЧЖнинг аслида қидирувдаги Нодир Юнусовга  мутлақо алоқаси йўқлигини яхши билишади. Карталарни шошилмасдан, бирин кетин очиб борамиз… 

Бир шахсга унинг қилган ишига қараб баҳо беришади. Гап ҳозир Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳақида бормоқда. Элликка кирган бу вазир элликта тегирмондан бутун чиққан.

Беҳзод Мусаев 2010-2011 йилларда Давлат солиқ қўмитаси, ўша пайтлардаги раис генерал Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган ва номаълум сабабларга кўра ишдан кетган.

Кўп ўтмай Ўзбекистон Жиноят Кодексининг олтита моддаси, хусусан, 167-модда (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 175-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш), 178-моддаси (Чет эл валютасини яшириш), 179-моддаси (Сохта тадбиркорлик), 184-моддаси (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) да кўзда тутилган жиддий иқтисодий жиноятларда айбланиб, устидан жиноят иши очилди.

Вазият ёмонлигини билиб, Беҳзод Мусаев ғарбга қочди ва ўзини мазлум қилиб кўрсатиб, сиёсий бошпана олди.

Каримов ўлгач Ўзбекистонга қайтди ва яна унга катта вазифа берилди. Ўшанда  халқаро матбуот бу ҳақда мана буни ёзган эди:

“Беҳзод Мусаевни ичкарида “Ариповнинг кассири”, дейишади. Мусаев ИИВда қидирувда бўлган, айнан талон-тарож учун. Америкага қочиб ҳам кетган, бошпана ҳам олган, деб ёзишди. Лекин Арипов бош вазир бўлди, орадан ҳеч қанча ўтмай Мусаев ҳам ишга қайтарилди. Жиноят ишлариям, қидирув ҳам ёпилиб кетди.»

Бугун эринмаган блогери борми, ОАВси борми, балосию баттари борми, Наманган вилояти ва бошқа ҳудудларда болаларнинг оммавий заҳарлангани учун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовни тепкилаб ўтаяпти.

Лекин, келинг, инсофли бўлайлик. Амрилло Шодиевич ўтган йил 30 декабрда вазир этиб тайинланди-ку, яхшилар!

Ҳозирда текширилаётган SAMO МЧЖ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан дори воситалари етказиб бериш бўйича илк шартномаларни 2021 йилнинг ноябрида имзолаган.

Ўшанда Беҳзод Мусаев энди енг шимариб вазир сифатида иш бошламаганмиди?

Ўша пайтдаёқ тили заҳар журналистлар Каримов пайтида коррупционерлиги учун устидан иш очилган, аммо четга қочиб, жон сақлаган Беҳзод Мусаевнинг қайтишида хайр йўқ, дея башорат қилишган эди.

Бу сурувни бўрига топширишдай гап эди.

Мусаев тез орада ўз одамларини олиб келиб, тузилманинг вилоятдаги бошқармаларига ҳам ҳисобчи, иқтисодчию раҳбарларни қўйиб ташлади, эски мутахассислар оммавий равишда ишдан бўшатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий ёди ва Антиструмин дори воситасини харид қилиш учун 2022 йил июнь ойида Samo МЧЖ билан 5 млрд 644 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузди.

2023 йилнинг 11 январида эса ушбу шартномага 956 млн сўмлик қўшимча келишув қилинган. Бори шу.

Шу ерда ниҳоятда ўринли саволлар пайдо бўлади: Беҳзод Мусаев Samo МЧЖ билан шартнома тузаркан, бу ширкатнинг таъсисчилари ким, ўтмиши қандайлигини текшириб кўрганми?

Нега йирик миқдордаги олди сотди шартномаси учун тендер уюштирилмади?

Бу қонунчиликнинг оёқ ости қилиш эмасми? Балки “откат” бўлгандир?

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва болалар боғчаларига «Антиструмин» дори воситасини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган Samo МЧЖ асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган.

Бир айланиб одам савдогаридан дори савдогарига айланиб олган Нодир Юнусов ҳозир ҳам АҚШнинг энг кўп қидирилаётган оғир жиноятчилари рўйхатида.

Бу рўйхатда лотин Америкасидаги наркокартеллар бошлиқлари бор. Учта ўзбек – Нодир Юнусов, Рустамжон Шукуров ва Санжар Агзамовлар – биргаликда одам ташувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзолари бўлишда айбланган, уларнинг элликка яқин қурбонлари озод қилингани ёзилган.

Наҳотки, Беҳзод Мусаев у билан бир ҳужжатга имзо қўяётган шахсни Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, фирибгарлик, рэкетлик ва коррупцион ташкилот яратиш бўйича қидирувга берганини билмаган бўлса?

Балки Беҳзод Мусаев қочувда юрган пайтида танишгандир Нодир Юнусов билан?

Элтуз манбаларининг айтишларича, Амрилло Иноятов, ундан олдинги вазир қилмишлари бир куни бошига бало олиб келиши мумкинлигини сезиб, Бош прокуратурага текширув ўтказишни сўраб, ариза ҳам киритган.

Агар шундай бўлса, нега Бош прокуратура сас садо чиқармади?

Бугун Беҳзод Мусаев бу инқирозга ҳеч қандай алоқаси йўқдай бемалол юрибди. Одамлар ҳали «Док-1 Макс» сиропидан 65 нафар боланинг нобуд бўлганини унутгани йўқ. Мазкур фожиа ҳам  Беҳзод Мусаев пайтида юз берганди. Яна бир муҳим нуқта: оз сонли одамлар Samo МЧЖнинг аслида қидирувдаги Нодир Юнусовга  мутлақо алоқаси йўқлигини яхши билишади. Карталарни шошилмасдан, бирин кетин очиб борамиз… 

Элтуз каналига обуна бўлишни видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
27 ноябр 2019
10 ноябрь куни Туркияда отиб ўлдирилган уйғур аслли тадбиркор Айэркен Саймаити журналистларга тақдим этган материалларда Тошкентдаги машҳур “Абу-Сахий” бозори ...
30 сентябр 2016
Рассом Элсевар eltuz.com нашрига жўнатган навбатдаги суратида масжидда иккита эъсон қутиси пайдо бўлганини акс эттирган Айрим масжид имомлар, пахта ...
12 май 2021
“Абдулла Ғариб Продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг бешинчи қисмини тақдим этади. ...
14 октябр 2022
Ўзбекистонда биринчи замонавий касаба уюшмаси бир йил аввал ташкил этилган бўлса-да, у дуч келган муаммолар меҳнат ҳуқуқлари қанчалик кенг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...