X Factor ҳакамининг заммадвазирга жавоби
Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётган X Factor халқаро телешоу ҳакамларидан бири Маданият вазири муовини Баҳодир Аҳмедовни ўзи ва ҳамкасбларига нисбатан ҳурматсизликда айблади.
Шу ҳафта бошида Ўзбекистон Маданият вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда вазир муовини Аҳмедов X Factor ҳакамларидан бири шляпасига гап топиб, “Ҳа ўла” деди.
Бунга жавобан намойишкорона шляпасини кийиб тармоқда чиқиш қилган X Factor ҳаками Иброҳим Аҳмедов мадвазир муовинининг гапларини ҳақорат деб билишини, Ўзбекистонда бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатди.
X-factor – дунёга энг машҳур истеъдодлар вокал шоуси бўлиб, у дунёнинг элликдан ортиқ мамлакатларида ўтказилади. Ўзбекистон ушбу лойиҳани амалга оширган эллик саккизинчи давлат бўлди.
Мазкур шоу дунё аренасида аллақачон ўз ўрнини эгаллаб улгурган ва ёрқин истеъдодларни кашф этиш ҳамда янги юлдузларни оммага олиб чиқиш орқали ўзини мустаҳкам намоён эта олган лойиҳадир.
Ўзбекистон маданият вазири муовини Баҳодир Аҳмедов бошчилигида ўтган мажлис қатнашчилари эса X Factor ни савиясизликда айблашди.
Сўзга чиққан Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ëқубов «Биза қолиб тўйга негрларни чақиришвотти» дея, тимсоҳ кўзёшларини тўкди.
У дунёда ирқчилик ифодаси ўлароқ ҳақоратли бу иборани яна бир бор такрорларкан, унинг гапини залда ўтирган бошқа арбоблар ҳам ҳеч бир эътирозсиз маъқуллашди.
Эҳтимол Ўзбекистондаги бу маданият арбобларини нафақат халқаро шоу лоихаси цензорлари сифатида, балки куклукс-клан мансублари сифатида ҳам судга тортиш керакдир…
Бошқа бир хонанда Муножот Йўлчиева ҳам ўзининг нутқ маданияти йўқ хотин эканини мажлисда яққол кўрсатди.
«Кўти билан куляпти…»
Рассом Туз таъбири билан ўғрилар сходкасини эслатувчи бу йиғин иштирокчилари «рейтингни халқ эмас махсус комиссия белгиласин», ”фақат устозлар маъқуллаган қўшиқлар ижроси таъминлансин», «Маъқулланган қўшиқлар барча ТВ каналлари бўйлаб сурункали айлантирилсин”, ”мнақа қўшиқ айтиш қўлидан келмаганлар Ғуломжон акамлага минг сим, минг сим қистирсин” деганга ўхшаш талаблар билан чиқишди.
Йиғилишга бошчилик қилган Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов вор законлар сленгида, ўзбек тили адабий тилидан йироқ шевада гапириши аён бўлди.
Тармоқнинг бир қатор фойдаланувчилари Ислом Каримов даврида авж олган санъаткорларни норасмий «қора рўйхатлар»га тушириш одати қайтиб келаётганидан ташвиш билдиришди.
Бундан аввал Баҳодир Аҳмедов мажлисда хонанда Канизанинг иштонини муҳокама қилган эди. Ўшанда Каниза ўзини «ҳаёсиз кийиниш»да айблаганларга видеомурожаат билан чиққан эди.
«Кечадан буён менинг иштоним муҳокама бўлаётган экан. Мен тушунмадим. Мен ўзи салбий, айниқса, саводсизлар ёзган изоҳларга аҳамият беришни хоҳламасдим. Ўзбекистонда менинг иштонимни муҳокама қилишдан бошқа мавзу қолмадими?», деган эди у ўз мурожаатида.
Х Factor ҳакамларидан яна бири Лола Йўлдошев икки йил аввал «Севгингни менга айт – 2» клипи билан Маданият вазирлигидаги лицензия бериш тизимига исён кўтарган эди. Ўшанда хонанда лицензиядан маҳрум ҳам қилинганди.
X Factor Ўзбекистонда халқаро андазада уюштирилаётган биринчи шоу дастур. Айни пайтда Мадвазирликдагилар Ўзбекистонни ўзиники қилаётган оғир вазндаги ҳакамлардан бири Ҳалима қизиқчи онангни деб сўкинадиган «Ўғирланган ниқоб» шоу дастурига эътибор берса бўлармиди.
Элтуз Ўзбекистон маданият вазирлиги ва санъат арбоблари чиқишларига оид янгиликларни ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг, каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.