Асосий мавзулар
20 ноябр 2020

«Элтуз»га мактуб: Бизга газ ва чироқ керак.

Ассалом алайкум, Eltuz!

Биз Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат қиляпмиз.

Ҳаво ҳарорати тушиши билан қувурлардан келаётган газ босими кескин пасайиб кетди.

Уйда ёш болам, кекса онам бор. Уй жуда совуқ. Печкага ёқиш учун ўтин ҳам қолмаган. Ҳар йил шу аҳвол. “Тумангаз” идорасига мурожаат қилсак, 1-2 кун газ беради, кейин яна эски аҳвол.

3-сектор раҳбари Аваз Элбеков сайловдан кейин изсиз йўқолди, одамлар дардини сўраб қишлоғимизга умуман келмайди. Туман кенгашидаги депутатимиз ким эканини ҳам билмаймиз. 

«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» бизга нима керак?

Бизга ҳаёт учун қишда зарур бўлган бирламчи эҳтиёжлар – газ, электр керак.

Совуқ уйда шам ёруғида дарс қилаётган болаларимиз: “Ойижон, баҳоргача ижарага уй олиб, шаҳарга кўчиб кетайлик”, дейди. Афсуски, иш жойим мактабда, уйда мол-ҳол бор. Қишлоққа ипсиз боғланганмиз.

Ривожланган давлатларнинг космик кемалари Марсни забт этаётган ХХI асрда бизда газ ва электр таъминоти миллионлаб ўзбекнинг муаммоси бўлиб қолмоқда. Мана, Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлганига 4 йил бўлди, аммо ҳалигача аҳолини оддийгина газ ва электр билан таъминлаш хуржун бўлиб қолмоқда.

Халқни ўйлайдиган мард раҳбарлар «Қизил китоб»га кириб кетмоқда.

Тағин ўқинг
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги давлат санъат музейида бўлади. ...
19 апрел 2023
Салом қадрли мухлислар, бугун 19 апрел, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади. +++ Сурхондарё вилояти Узун туманидаги ...
12 сентябр 2016
Бош Вазир Шавкат Мирзиёев ўзининг муштумзўрлиги билан, шунингдек, Тошкентдаги аҳоли уй-жойларини, гаражларини бузиш, пойтахт аҳолисини оммавий тарзда шаҳар чеккасидаги ...
27 апрел 2017
Каримов номини абадийлаштириш қарори бўйича танлов якунига кўра, ҳайкалтарош Илҳом Жаборов унинг ҳайкалини барпо қиладиган бўлди. У илгари Амир ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...