Дайжест
18 апрел 2016

Ажойиб хаёлпараст ёки депутатнинг чек-чегарасиз хаёлоти

«Миллий тикланиш» газетаси шу номдаги партиянинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари томонидан «халқ фаровонлиги» йўлида олиб борилаётган ишлар, улар қанчалик фаоллик кўрсатаётгани ҳақида мақола эълон қилди.

Мақолада айтилишича, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашига сайланган депутат Косон туманидаги Гувалак қишлоқ фуқаролар йиғини аҳлининг қишлоқни ичимлик сув билан таъминлаш масаласи юзасидан ҳокимликка мурожаат этган. Ҳокимлик эса жавоб хатида қишлоқни сув билан таъминлайдиган қудуқ ва насосни манзилли дастурга киритганини билдирган.

Газетанинг ёзишича, қишлоқ аҳли шундан ҳам мамнун. Гарчи иш ҳали бошланмаган, демак бошқа шу каби кўплаб ишлар сингари бошланиши ҳам гумон бўлса-да, мазкур қишлоқ фуқаролар йиғини раиси «бу аҳоли учун яна бир қулайлик» бўлганини айтган.

Буниси ҳам майли, мазкур партиянинг Чиял сайлов округидан вилоят кенгашига сайланган яна бир депутати коллеж битирувчиларининг иш билан таъминланиши масаласини ҳал этиш учун вилоятдаги 659 та маҳаллада китоб дўконлари ташкил этишни таклиф этибди. Шунингдек, вилоятдаги мингдан ортиқ коллеж, лицей, мактаб ва 250 дан зиёд қишлоқ врачлик пунктининг ҳар бирида фитобарлар ташкил этиб, тиббиёт коллежининг 1500 дан ортиқ битирувчисини иш билан таъминлаш масалани ҳал қилиш йўлини ўйлаб топибди.

Ҳатто шаҳарларда ҳам китоб дўконлари йўқ бир пайтда вилоятдаги барча маҳаллаларда китоб дўконлари ташкил этиб, битирувчиларни иш билан таъминлашни хаёл қилган депутатнинг орзулари «ажойиб хаёлпараст»никидан қаери кам?!

Қолаверса, бу масала халқ депутатлари вилоят кенгашининг доимий комиссиясида муҳокама этилгани, вилоят ҳокимлигига юборилган бу таклифни ўрганиш учун амалий ишлар бошлаб юборилганига нима дейсиз?!

«Однако, показуха!» дейилади шекилли бунақа ишлар ўрисларда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 май 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар тизими мамлакат қишлоқ хўжалиги ...
11 август 2022
Элтуз порталининг бугунги сони кенгайтирилган форматда. Яъни ундан бешта шикоят, шунингдек яна иккита шикоятнинг ижобий ҳал бўлгани юзасидан олинган ...
6 май 2016
Ўзбекистон нашрларида журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари рўйхати эълон қилинди. Нашрлар бу журналистлар совринни нима учун олганига ...
19 май 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини 17 май куни кўришга бошлади. Маҳкамада ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...